2018 йил II чорагида Россиядан Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми маълум 

Россия Марказий банки 2018 йил 2-чораги давомида Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажмини эълон қилди. 

Маълумотларга кўра, 2018 йил апрель-июнь ойларида Ўзбекистонга жами 1 077 млн АҚШ доллари миқдоридаги пул жўнатмалари амалга оширилган. Шу жумладан, РФ резидентлари томонидан 318 млн доллар юборилган бўлса, норезидентлар томонидан 759 млн доллар жўнатилган. Бунда Россиядан Ўзбекистонга бир пул ўтказмасининг ўртача миқдори 375 АҚШ долларига тенг бўлди.

Ўзбекистондан Россияга апрель-июнь ойларида 95 млн доллар юборилган. РФ резидентлари томонидан 60 млн доллар жўнатилган бўлса, ушбу давлат норезидентлари томонидан 35 млн доллар юборилган. Бунда бир пул ўтказмасининг ўртача миқдори 875 АҚШ долларига тенг бўлди

Қайд этиб ўтиш жоизки, 2-чоракдаги Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳам, 2018 йилнинг 1-чорагига нисбатан ҳам ошган.

Манба:Кун.Уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон бош прокурорининг собиқ ўринбосари устидан жиноят иши очилди

Ўзбекистон Бош прокурорининг собиқ ўринбосари¸ 45 яшар адлия полковниги Улуғбек Суннатов устидан жиноят иши очилган. Суннатов жорий йилнинг 24 февралида ўзининг Тошкентдаги ...

Анвар сайфутдинов яккасарой туманига ҳоким бўлди

Анвар Сайфутдинов Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Сайфутдинов Анвар Назарович Халқ депутатлари ...

Қозоғистонда пенсия ва иш ҳақи ўсиши мумкин

Мамлакатимизда нефть нархининг қимматлашишига боғлиқ ҳолда Ҳукумат бюджети қайта ҳисобланмоқда. Давлат иқтисодиётига қора олтин бевосита таъсир қиладиган омил бўлганлиги ...