Фуқаролиги бӯлмаган шахслар ҳамон етим қўзи каби яшамоқда

Ўзбекистон Республикаси фуқаро паспорти илк бор ҳаётга тадбиқ қилинган йилда миллат душмани бўлмиш Ислом Каримов ташаббуси билан Фуқаролиги йўқ шахснинг Ўзбекистонда доимий яшаш гувоҳномаси ҳам жорий қилинган эди. Бундай Гувоҳнома Ўзбекистон ССРдан ташқаридаги иттифоқдош республикаларда туғилган, СССР парчаланган чоғда Ўзбекистонда доимий яшаётганига 5 йил тўлмаган собиқ СССР фуқароларига берилганди. Шу тариқа, норасмий манбаларга кўра, 2 миллиондан кўп собиқ СССР фуқаролари Ўзбекистонда Фуқаролиги йўқ шахсга айланганди.

Мана, Ўзбекистон Республикаси мустақил давлатга айланганига ҳам 27 йилдан ошди, Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти ҳаётга тўла-тўкис жорий қилинганига эса қарийб 25 йил бўлди. Лекин шунга қарамасдан, собиқ СССР таркибида бўлган 15 та иттифоқдош республикалар ичида фақат Ўзбекистон Республикасигина собиқ СССР фуқароларини сақлаб келмоқда. Афсуски, золим Каримов нафақат мамлакатда доимий яшаётган собиқ СССР фуқароларини, яъни Фуқаролиги йўқ шахсларни, балки ўзбек халқининг катта қисмини қатор қийинчиликларга маҳкум қилган кўйи бу дунёни тарк этди. Бироқ Каримов ўлгандан кейин ҳам ер юзида йўқ бўлиб кетган, фақат Ўзбекистонда қолган собиқ СССР фуқаролари, яъни Фуқаролиги йўқ шахсларнинг катта қисмининг елкасига шамол тегмади. Шу кунга қадар атиги бир неча юз кишига Ўзбекистон фуқароси паспорти берилди, қолганлари эса Каримов даврида ватандош паспортига эга бўла олмай сон-саноқсиз тўсиқларга дуч келган ҳолда, қандай қийин аҳволда яшаган бўлса Мирзиёев бошқаруви даврида ҳам худди шундай, таъбир жоиз бўлса, ундан ҳам қийин аҳволда яшамоқда. Маълум бўлишича, Ўзбекистондаги бошқа миллатга мансуб фуқаролиги йўқ шахслар, жумладан, руслар, украинлар, беларуслар, молдаванлар, қозоқлар, қирғизлар, озарбайжонлар, арманлар, грузинлар, эстонлар, латишлар, литваликлар, туркманлар, тожиклар ва бошқа миллат вакиллари ҳамда Россия Федерацияси таркибига кирувчи автоном республикалар фуқаролари аллақачон Ўзбекистонни тарк этган ва ҳеч қандай қийинчиликларсиз ўз юртлари фуқаросига ёки фуқаролиги йўқ шахсларни имтиёзли қабул қилган Россия фуқаросига айланган. Бу борада, уларнинг миллати муҳим ўрин эгаллаган. Яъни, фуқаролиги йўқ шахсларни қабул қилувчи давлатлар, энг аввало, ўз миллатдошларига сидқидилдан, юксак хайрихоҳлик билан ватандошлик паспортини жуда қисқа муддат ичида қўш қўллаб тутган. Шу тариқа улар Ўзбекистонда бир неча йиллар яшаб, фуқаролик ололмасдан чеккан заҳматларию машаққатларини унутишга мушарраф бўлган.

Айни пайтда Ўзбекистонни тарк этолмаётган, Ўзбекистонда яшаётган фуқаролиги йўқ шахсларнинг 95-98 фоизини СССР пайтида қўшни республикаларда туғилган ўзбеклар, Ўзбекистонни, шу юрт, шу заминни она ватан дея ҳисобловчи туб миллат вакиллари ташкил этади. Бироқ, шундай бўлса-да, Мирзиёев ҳукумати фуқаролиги йўқ шахсларга ҳамон панжа орқасидан қараб келмоқда, уларга гўёки иккинчи навли миллат сифатида қарамоқда. Фуқаросизларни фуқаролик билан таъминлашни чунонан пайсалга солмоқда. Агар бундай бўлмаганда эди, ҳукмрон доира вакилларимиз биринчи навбатда асосий эътиборини худди бошқа давлатлар раҳбарларидек ўз миллатдошларига, уларнинг ҳозирги ниҳоятда аянчли тақдирига қаратган бўларди. Афсуски, ундай бўлмаяпди. Натижада, айбсиз айбдор бўлмиш фуқаролиги йўқ шахслар ўз юртида етим қўзи кўйида яшашга, ҳар хил тўсиқларга рўбаро келишга мажбур бўлмоқда.

Фуқароликка қабул қилишга доир ёзилган аризаларга худди Каримов давридагидек йиллар давомида жавоб берилмаётир. Мутасадди ташкилотлар, ички ишлар органи, давлат хавфсизлиги хизмати органи ва бошқа органлар Фуқаролиги йўқ шахсларнинг шахсини аниқлаш, хулқ-атворини аниқлаш, дунёқарашини аниқлаш, сиёсатга муносабатини аниқлаш ва бошқа алломбало аниқлашлар учун бир неча йилларни сарф қилмоқда. Бунинг натижасида шу пайтгача ҳаром-хариш ичида жавлон урган ҳар хил куч ишлатар органлар шусиз ҳам тинка-мадори қуриган фуқаролиги йўқ шахсларни адои тамом қилмоқда. Сансоларликларнинг олдингидан кўра яна кучли авж нуқтага чиққанлиги кундан кунга равшан бўлмоқда.
Бунга Фуқароликка қабул қилишга доир Президент номига 2016 йилнинг ноябрь ойида ёзган аризамнинг тақдирини ўрганиш жараёнида бир неча карра амин бўлдим.
Дастлаб, Президент номига ёзилган аризамга жавоб берилмаётгани боис Президентнинг виртуал қабулхонасига, яъни порталга шикоят хати ёздим. Президент номига ёзилган хатга Тошкент шаҳар ИИББдан жавоб хати келгач ана шу органга мурожаат қилдим. Шикоят хатимга жавоб берган мутасадди раҳбар қабулига кириш илинжидаги ҳаракатларим зое кетди. Орган ходимлари мени ИИББ биносини яширин тарзда расмга олганликда айблаши натижасида бир кунлик умрим терговхонада ўтди. Бир неча терговчилар Тошкент шаҳар ИИИБнинг 4-қаватида мен билан жиддий савол-жавоб ўтказди. Улар сумкамни тилкапора қилиб текшириш, уяли телефонимни жон-жаҳд-ла титкилаш билан чекланиб қолмасдан, икки қўлимни бўйнимга осилтириб деворга қаратиб қўйган ҳолда камаримгача ечиб кийимларимдан, баданимдан алланималарнидир қидиришди. Бу камлик қилганидек, мени ҳар хил ҳолатда расмга олишди, аммо ўзларининг исми-шарифини бир неча марта сўрасам ҳам ғўддайиб жавоб беришмади. Шу тариқа фуқароликка қабул қилишга доир аризамнинг натижасини биламан деб, деярли бир кунимни Тошшаҳар ИИББда ўтказишга мажбур бўлдим.
Тошкент шаҳар ИИББнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ҳам аризамга доир ҳар доим бир хил жавоб беришади. Улар доим аризам айни пайтда ўрганилаётгани, жавобини телефон орқали айтажаклари ҳақида жавоб беришади. Аммо ҳеч қачон жавоб бермайди.
Ўтган ойнинг 28-август куни Тошкент шаҳар ИИББнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармасига такроран бордим. Бу сафар ҳам жавобгар шахс аризам ўрганилаётганини айтиб, ортиқча жавоб бермасликка ҳаракат қилди. ИИББнинг МваФРББ бошлиғи Қ.А. Юлдошев қабулига кириб вазиятни айтганимдан, Аризамга доир маълумотнома ёзиб беришларини жиддий талаб қилганимдан кейин қуйидаги билдирги хатни ёзиб берди. Аммо масъул шахс барибир менга оғзаки тарзда айтган сўзларини, яъни аризам МХХ томонидан текширилаётганини ёзма равишда ёзиб бермади. Ўйланиб қоласан киши, собиқ МХХ мен билан кечган жараёнлар бўйича ҳаққоний тавсиф бера олармикан? Улар оддий халқни қўрқитиб, бойлик орттириш асосий мақсадлари бўлганини ошкора тан ола олармикин? Энг муҳими, ўзининг шундоқ ёнгинасида ўтирган биринчи ўринбосари Ш. Ғуломовнинг давлат мулкини талон-тарож қилиб, халққа зуғум етказиш билан шуғулланганлигини, йирик наркобаронлигини ва қўл остидаги бошқа бир неча генералу полковникларининг ўғирлик, товламачилик, зўравонлик билан шуғулланганини билмаган Рустам Иноятов ва унинг жамоаси мен каби бир неча жабрдийдалар билан рўй берган воқеа-ҳодисаларни яққол билармикин? Ўзи Фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон фуқаролигини бериш учун ушбу ташкилот хулосаси сўралиши нечоғли адолатли?!
Каримов даврида 20 йилдан зиёд Ўзбекистон фуқароси бўлиш илинжида яшаган фуқаролиги йўқ шахсларни Мирзиёев яна неча йил куттираркан? Ўзбекларга Ўзбекистон фуқароси паспортини ҳеч иккиланмасдан беришга амалдаги ҳукуматга нималар тўғаноқ бўлаётир? Афсуски, инсон зоти тушуниши қийин бўлган воқеалар кун сайин кўпаяётир.

Муаллиф: Рӯзибой Азимий

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ука учун сиёсий фаол ака айбдорми?

Рўзибой Азимий   Ўтган 27 йил давомида боёқуш ўзбек нималарни кўрмади, нималарни бошдан кечирмади? Ўша турғунлик йилларида Ўзбек ўз юртида бек эмас, хўжайинига сўзсиз ...

Украинада жасадлар сони ортиб бормоқда

Украина пойтахти Киев ҳудудида содир бўлган Россия ҳаво ҳужумлари натижасида ер билан яксон қилинган Бородянка вайроналари остидан яна 7 нафар тинч аҳолининг жасади топилди. ...

Мустақиллик байрамида президент олдида куйлаш учун артистлар пора беришадими?

Ўзбекистонлик баъзи артистлар аввалги Мустақиллик байрамида куйшлаш учун таниш-билишларни ишга солгани хатто баъзи бир ҳолларда пора ҳам беришган. Бу ҳақда Мустақиллик ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400