Ов чоғида қариндошини отиб қўйди

Бухоролик Комил Ўринов ов қилиш қоидаларига амал қилмаганлиги туфайли қариндоши  Комил Маттиевни отиб қўйиб, ўлимига сабабчи бўлди.

Shooting at Sunrise

Олиб борилган тергов олди суриштирув ишлари давомида Комил Ўриновнинг  жорий йилнинг 10 сентябрь куни тонгда ўз қариндоши Комил Маттиев ҳамда таниши Илёс Янгиев билан Қоракўл туманидаги  “Абдувоҳид Жамол боғбон” фермер хўжалигига қарашли ер майдонларига ов қилиш мақсадида боргани аниқланди.

Чўл ҳудудида жойлашган саксовулзор ва қамиш-тиканзор бўлган бу кенг ҳудуд ёввойи қушларга конлиги билан кўпчиликка қизиқиш уйғотиб келади.  Дўстлар ов чоғида ёввойи қуш – қирғовулни кўриб, уни овлаш пайига тушишади.

Комил Ўринов эҳтиёт чорасини кўрмасдан, ўзининг ов милтиғидан қирғовулга қарата ўқ узади. Бироқ, ўқ қирғовулнимас, ўзидан олдинда бўлган Комил Маттиевни жароҳатлайди. Сочма ўқдан қаттиқ жароҳатланган Комил Маттиев шифохонага олиб кетилаётган пайтда автомашина ичидаёқ вафот этади.

Мазкур ҳолат юзасидан Комил Ўриновга нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 102-моддаси 1-қисми билан  жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Муаллиф:Лайло Хайитова

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шаҳноза мирзиёева янги лавозимга эга бўлди

Шаҳноза Мирзиёева Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим соҳаси сиёсатини шакллантириш ва юритиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Қайд этилишича, Шаҳноза ...

 эврил туроннинг ўзбекистонга қайтиши            

Ўзбекистон  ҳеч биримизга сир эмаски, моддий ресурсларга ниҳоятда бой мамлакат. Шунинг баробарида дунёни лол қолдирувчи буюк тарихига, маданий, маърифий, маънавий ўзлигига ...

Яккасаройда янги қурилаётган уй ёниб кетди

Яккасарой туманида қурилаётган уйнинг ертўласида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса жойига 4та ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари борган. Бу ҳақда "UzNews.uz" ёзмоқда. Тошкент шаҳар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400