ЭЪТИБОРСИЗЛИК – ҲАЛОКАТНИНГ ИЛК МАНЗИЛИ

Аччиқ бўлса-да, ҳақиқатни тан олишга тўғри келади: бугун ҳамма оилада ҳам соғлом муҳит ҳукмрон эмас. Ота-оналаримиз гарданидаги масъулиятни унутгани туфайли фарзандлари ноқобил бўлиб вояга етмоқда. Бу эса жиноятчиликка йўл очиб бераётир.

Фото:vladtime.ru

Бухоролик вояга етмаган йигитлар – Аслон Ҳакимов, Шерали Маликжонов, Жобир Қобилов, Аҳад Акрамов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўйламай қадам босиб, муштумзўрлар сафига кирди. Бирор ҳунарнинг этагидан тутиб, жамиятга наф келтириш, юрт равнақига ҳисса қўшиш ўрнида жиноят йўлини маъқул топиб, суднинг қора курсисига ўтирди.

Безорилар билан Толибжон Болтаев ҳамда тенгқури Қодир Жўраев ўртасида гап қочади. Оқибатда жанжал кўтарилиб, тўртовлон икки ҳамроҳни аёвсиз дўппослайди ва оғир тан жароҳати етказади.

 

Ўзи ҳам бир-икки мушт еган Жобир Қобилов  воқеа жойидан ғойиб бўлиб, бироздан кейин отасини бошлаб келади. “Қодир мени урди!”-дея бегуноҳга туҳмат қилади. Аммо ота жанжални тинчитиш пайига тушмайди, аксинча, Қодирнинг қўлидан ушлаб, бошқаларни уришга даъват этади. Суянч тоғи борлигидан фойдаланган ғўр ўғил яна Қодирга ташланади. Ниҳоят, жабрланувчи ҳушини йўқотади.

 

Суриштирувлар давомида жанжал телефонни қувватлантириш мосламаси сабаб келиб чиққани маълум бўлди. Тўғри, муштумзўрлар ўз қилмишига яраша жазоланди.

Аммо Бухоро автомобиль ва йўллар коллежи ўқувчиларининг арзимас нарсани, деб жиноятга қўл ургани ўша наврасталар тарбия топган оила ҳамда таълим олаётган ўқув масканида маънавий муҳит бузилгани кишини баттар хавотирга солади.

 

Эътиборсизлик, бемеҳрлик оқибатида боланинг қалби яраланиши ҳеч гап эмас. Бора-бора оғриқ зўрайиб, заҳарга айланиши ҳам мумкин.

 

Бекзод Тошев,

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди судьяси,

Лайло Ҳайитова, журналист.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2018-йилда ўзбекистон ёшлари орасида 14 мингдан зиёд жиноят содир этилган

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судяси Зафар Назаровнинг маълум қилишича, ўтган йилда ёшлар ўртасида 14 мингдан ортиқ жиноят содир этилган бўлиб, уларнинг 3 минг 990 таси ...

5 ёшли қизалоғини печкада ёқиб юборган ота-она ҳибсга олинди

Украинада 5 ёшли қизалоғини ўлдириб, танасини печкада ёқиб юборган ота-она қўлга олинди. Бу ҳақда Украинанинг Житомир вилояти миллий полицияси матбуот хизмати хабарига таяниб ...

Туркиядаги ўзбек муҳожири: “энг арзон фоҳишалар – ўзбек қизлари”​

  "Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Ҳозирда Туркияда ишлаяпман. Озодлик орқали Ўзбекистондаги ота-оналарни огоҳлантирмоқчиман. Мен меҳмонхонада ишлайман. Ҳар куни ўзбек ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400