Қирғизистон Қозоғистон элчисига норозилик нотаси топширди

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев Қозоғистонда қирғизистонликларнинг ёппасига текширилиши юзасидан Қозоғистоннинг Қирғизистондаги элчиси Карим Кокрекбаевни учрашувга таклиф қилди. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазири маълум қилди.

Таъкидланишича, Абдилдаев Кокрекбаевдан қирғизистонликларнинг Қозоғистон аэропортларида мутасадди идоралар амалдор шахслари томонидан текширилишига йўл қўйиб бўлмаслигига эътибор қаратишни қатъий сўраган.

Кокрекбаевга ушбу ҳолат юзасидан норозилик нотаси топширилган. Таъкидланишича, Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги вазиятни кузатиб, бу масала бўйича Қозоғистон билан ишни давом эттирмоқда.

Охирги бир неча ой давомида Қирғизистон фуқаролари Қозоғистон хавфсизлик хизматлари томонидан Қозоғистон аэропортларида, жумладан Олмаота аэропортида сўроқ қилинаётганларидан шикоят қилишмоқда. Қозоғистон томони ушбу текширувларни “инсон шубҳа туғдирган ҳолатда” “қонун доирасида” амалга оширилаётгани билан тушунтирмоқда.

Қирғизистонликлар уларни текшириш қатъийлаштирилганидан шикоят қилишмоқда. Аэропортда улар алоҳида хонага олиб кетилиб, нима учун келганликлари, ишлаш жойлари ва лавозимлари ҳақида сўралмоқда ҳамда телефонларни текширилмоқда. Шикоятларга кўра, қирғизистонликлар 20-30 дақиқа давомида сўроққа тутилмоқдалар.

Таъкидланишича, кўплаб қирғизистонликлар бошқа давлатларга Олмаота аэропорти орқали жўнайдилар ва у орқали ортга қайтадилар. Бу Олмаота аэропорти Бишкекдаги “Манас” аэропортидан кўпроқ халқаро рейсга хизмат кўрсатиши билан боғланган. Бошқа давлатларда Бишкек аэропортидан учса ҳам бўлади, бироқ бунда пересадка қилишга тўғри келади, чипта эса қимматроққа айланади.

Манба:Кун.Уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарёда “снос” сабабли 436 нафар тадбиркор ўз фаолиятини тўхтатди

Қашқадаёрда "снос"лар тадбикорлик фаолиятига ҳам жиддий зарар етказган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ ёзмоқда.  Жорий йил 27 август куни Сенат раиси Танзила Норбоева Қашқадарёга ...

Қандай ҳолатларда транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилади?

Ички ишлар органлари томонидан қуйидаги ҳолатларда транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин: тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада ...

Сурат икромов олдида ҳар қандай буқаламун ожиз!

Рости, Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромовни эслаш ва унинг ёлғон-яшиқларга бурканган фаолияти ҳақида мақола ёзиш, ҳатто хаёлимга ҳам ...