Санкт-Петербургдаги ёнғин оқибатида Ўзбекистоннинг бир фуқароси ҳалок бўлди, яна 4 ўзбекистонлик шифохонага ётқизилди

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 2018 йил 15 сентябрь куни соат 00:40да Санкт-Петербург шаҳри Невский тумани Глухоозерск кўчаси 11-уйдаги ангарда ёнғин содир бўлган.

Ангардан 5 киши эвкуация қилиниб, тез тиббий ёрдам бригадаси томонидан ёрдам кўрсатилган. Уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун И.И.Жанелидзе номидаги тез тиббий ёрдам илмий текшириш институтига жойлаштирилган. Тез ёрдам автомобилида шифохонага олиб кетилаётганда жабрланувчилардан бири ҳалок бўлган.

ФВВ матбуот хизмати хабар беришича, ҳалок бўлган ва жабрланганлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар взаирлиги ва Росссия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамкорлигида олиб борилган тадбирлар натижасида ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланган.

Вафот этган:

Султанов Д.Н, 1983 й.т. (Екатерининск кўчаси 10-уй суд-тиббиёт экспертизаси моргига жойлаштирилган)

Жабрланганлар:

  1. Султанов Х.У. 1997 й.т.,
  2. Мухтаров М.Ю. 1978 й.т.,
  3. Исмаилов Ш. 1995 й.т.,
  4. Чураголов М.З. 1988 й.т.,

Жабрланганлар И.И.Жанелидзе номидаги тез тиббий ёрдам илмий текшириш институтига ис газидан заҳарланиш ташхиси билан (ҳозирда барчасининг аҳволи қониқарли) жойлаштирилган.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 1 августдан иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

12 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори оширилиши тўғрисидаги фармонини имзолади. Бу ҳақда “Соф.уз” сайти ...

Қирғиз-тожик чегарасида отишма бўлиб, жароҳатланганлар борлиги айтилмоқда

Қирғизистон Давлат чегара хизматининг маълум қилишича, 12-апрель куни Лайлак туманидаги Мақсат қишлоғи яқинида қирғиз ва тожик чегарачилари ўртасида содир бўлган отишмада бир ...

Жаҳон чемпионати баҳслари авжида

Кеча тунда жаҳон футбол юлдузлари ФИФА ташкилоти ҳамда бир қатор журналистлар билан бирга сонсиз блоггерлар  Россиянинг Москва шаҳрида тӯпландилар. Чунки 2018 йилда ӯтадиган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400