Интернет тезлиги бўйича дунё рейтинги эълон қилинди

Ирландиянинг Оокла компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервиси август ойи якунлари бўйича дунёдаги симли ва симсиз интернет тезлиги бўйича маълумотлардан иборат Speedtest Global Index ойлик рейтингини эълон қилди.

Мобил интернет тезлиги бўйича биринчи ўринни 62.63 Мбит/сония кўрсаткич билан Норвегия эгаллаган. Ўзбекистон икки поғона пастлаб , 9,63 Мбит/сония кўрсаткич билан 109 ўринни эгаллади. Тожикистон эса 4.96 Мбит/сония кўрсаткич билан охирги 123-ўринда. Шунингдек Қирғизистон олти поғона юқорилаб 15.39 Мбит/сония кўрсаткич билан 86-ўринда. Қозоқистон эса уч поғона пастлаб 21.02 Мбит/сония кўрсаткич билан 65-ўринга тушиб қолди.

Симли интернет тезлиги бўйича эса Сингапур 189.38 Мбит/сония етакчи бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича икки поғона пастлаб, 7,98 Мбит/сония тезлик билан 116-ўринга тушди. Қирғизистон бир поғона тушди, 17.84 Мбит/сония  билан 80-ўринда. Қозоғистон бўлса 27.54 Мбит/сония билан (56-ўрин) бир поғона пастга тушиб кетди.

Симли интернет юқорилаши бўйича сўнги пайтларда Парагуай устунлик қилмоқда. Ушбу давлатда интернет тезлиги 26 поғонага юқорилаб, 56.33 Мбит/сония билан 28-ўринни эгаллади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Анқара бош прокурори нодира қодирова иши бўйича kun.uz’га изоҳ берди

Туркия пойтахти Анқарада, парламент депутатининг уйидаги номаълум ҳодиса оқибатида вафот этган ўзбекистонлик Нодира Қодированинг ўлими икки ҳафтадан буён ҳам ўзбек, ҳам турк ...

Ўзингиз ислоҳ қилган дххга ўзингизнинг кучингиз етмайдими?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга Ҳурматли Шавкат Миромонович, яқинда Туркияда чоп этиладиган етакчи иқтисодий нашрлардан бири "Derin Ekonomi" ...

Энди ўзбекистонда яйловлардан фойдаланганлик учун ҳақ ундирилади

«Яйловлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Президент томонидан имзоланди, деб хабар берди ЎзА. Қонунга мувофиқ, яйловлар чорва моллари учун озуқа бўлган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400