Туркманистонда «халқ оқсоқоли»нинг навбатсиз нон олишга уриниши муштлашувга олиб келди

14 сентябрь куни Дошўғиз вилоятидаги ун заводи яқинидаги дўкон олдида нон учун навбатда турганлар ўртасида муштлашув юз берди.

«Дошўғиз шаҳридан келган тўрт нафар оқсоқол навбатсиз нон сотиб олмоқчи бўлишганида одамлар уларга қарата бақира бошлашди. Уларга қарата “мамлакатни сиз шу даражага келтириб қўйдингиз, сиз туфайли одамлар бир бурда нон топа олмай қолди. Сиз халқ оқсоқоли эмас, ўз қорнингизни оқсоқолисиз» дея ёпирила кетишди, – дея хабар беради “Озодлик» мухбири ҳодиса гувоҳларининг сўзларига таянган ҳолда.

«Озодлик» юз берган ҳодисага ойдинлик киритиш мақсадида кекса бу тўрт кишининг шахсини аниқлай олмади.

Кузатувчиларнинг фикрича, Туркманистон мустақилликка эришганидан бери «яшули» (оқсоқол) институтидан мамлакат раҳбарияти томонидан давлатни бошқаришда муҳим инструмент сифатида фойдаланиб келган.

Шу билан бирга “Озодлик»нинг Дошўғиздаги мухбири минтақада нон етишмаслиги билан боғлиқ вазият ҳақида хабар беради. «Халқ қийналиб қолди. Ун умуман йўқ. Халқ оч қолган», -дейди мухбир.

Июнь ойида «Озодлик» мухбирлари Дошўғиз вилоятининг Болдумсаз этрапида нон харид қилувчилардан паспортларни кўрсатиш талаб қилинаётгани ҳақида хабар берган эди.

Туркманистон давлат ОАВ мамлакатда давом этаётган инқироз ҳақида эслатмайди, балки мамлакатда озиқ-овқат мўл-кўлчилиги ҳақида маълум қилади.

Манба:Озодлик

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қалампирнинг «аччиғи» самарқандга ҳам етиб келди(ми?)

Шу йилнинг 14 сентябрь куни Kun.uz сайтида “Аччиқ қалампир экканларни пиёз экканлар қисмати кутмоқдами?” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Унинг якунида аччиқ қалампир ...

Россия ғаллани фақат дўст мамлакатларга экспорт қилади

Россия ғаллани фақат «дўст мамлакатлар»га сотишини эълон қилди. Россия Қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида (SPIEF) сўзга чиқиб, ...

Президент мирзиёевни янги самолётининг илк суратлари пайдо бўлди

Интернетда Ўзбекистон президентининг бўлажак самолёти ҳақида илк маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда “Буюк келажак” эксперти Rakhmad Sobirov Facebookда хабарига таяниб ...