Мексика банкрот ҳолатига келди

Мексиканинг шу йил июль ойида сайланган президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор мамлакатнинг банкротлиги ҳақида маълум қилди, – дея Кун.Уз нашри хабар бермоқда.

© REUTERS / Alan Ortega

“Мамлакат банкрот ҳолатида бўлганлиги боис биз барча сўралаётган нарсани бажара олмаймиз, аммо шуниси аниқки, кампания вақтида берган барча ваъдамизни бажарамиз”, – деди Обрадор Наярит штатида ўз тарафдорлари билан учрашув чоғида.

Аввалроқ Обрадор иқтисодиётда муаммолар борлигини тан олган, аммо макроиқтисодий барқарорлик мавжудлигини ва иқтисодий инқироз йўқлигини қайд этганди.

Сайловолди кампанияси давомида бўлажак президент пенсия ва ёшлар учун ижтимоий харажатларни кескин ошириш, амалдорларга бўладиган харажатларни қисқартириш, энергетик ислоҳотларнинг боришини ва унинг доирасида тузилган шартномаларни диққат билан таҳлил қилиш ҳамда бензин ва электр нархини оширмасликка ваъда берганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аудио: бугуннинг хабарлари 19.10.2017

https://www.youtube.com/watch?v=S7w2tKapMD8

Қатардаги қурилишларда 1 400 нафар непаллик ишчи ҳалок бўлди

Непал ҳукумати Қатардаги футбол бўйича ЖЧ-2022 қурилишларида камида 1 400 нафар непаллик ишчи ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Бу ҳақда «Arab News» хабар берди. ...

Ўзбекистонда қўлда терилган пахта учун қанча ҳақ тўланади?

Ўзбекистон ҳукумати бу йилги пахта мавсуми учун янги нархларни эълон қилди. Нархлар ўтган йилгидан деярли фарқ қилмади. Нарҳ наволар комунал хизматлар ошгани, жарималар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400