2018 йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга боради. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Комил Алламжоновга асосланиб маълум қилмоқда.
Ташрифнинг биринчи куни қатор икки томонлама тадбирларда қатнашади. 28 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Душанбе шаҳрида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этади. Тор ва кенг доираларда музокаралар ўтказилиши, қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.