Эронда автобус аварияга учрагани оқибатида 21 одам ҳалок бўлди

Эронда автобус аварияга учрагани оқибатида 21 одам ҳалок бўлди

Эрон пойтахти Теҳрондан 200 километр узоқликда жойлашган Кошон ва Нетенз шаҳарлари оралиғидаги йўлда автобус бензин ташийдиган юк машинаси билан тўқнашиб кетгани оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, 20дан кўпроқ одам жароҳатланди.

Расмий хабарда айтилишича, воқеа 17 сентябрда содир бўлган. Эрон транспорт полицияси раҳбари муҳаммад Ҳусайн Ҳамидийнинг айтишича, бензин ташувчи автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қўйган ва автобусга урилган. Шундан сўнг портлаш юз бериб, ёнғин чиққан.

Мазкур воқеа Ашуро муносабати билан эронликлар зиёратгоҳларга йўлга чиққан бир пайтда содир бўлди.

Эрон жаҳонда йўл хавфсизлиги энг ночор бўлган мамлакатлардан бири экани айтилади. Эрон соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, ўтган йили мамлакатдаги автотўқнашувларда 16 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган.

 Манба:Озодлик

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бадавлатлар янада бойимоқда

Куни кеча дунёга машҳур бой инсонлар рӯйхатини жорий этиш бўйича шуҳрат қозонган Forbes журнали 2018 йилнинг энг бой инсонлари рейтингини эълон қилди. Forbes рейтинги бўйича ...

Тожикистондаги рейдга инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси тушди

“Фуқаро эркинликлари идораси” жамоатчилик ташкилоти баёнот бериб, асосан милиция ходимлари томонидан ўтказиладиган кузги “рейд” ҳақида маълум қилди. Таъкидланишича, ташкилот ...

Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси раиси муҳаммад алига очиқ хат

Бир раққоса тўйда “инана-нанай - инана-нанай” қилиб рақсга тушиб ўйнаб-ўйнаб келиб, уйидагиларга росса ишлаб чарчадим, деган экан. Шуни сингари Ёзувчилар уюшмаси бутун қавми ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400