Ўзбекистон аҳолисининг бор-йўғи 5,8 миллиони расман иш билан банд

Давлат солиқ қўмитаси олиб борган таҳлил натижасида Ўзбекистоннинг 13,2 миллион фаол аҳолисининг бор-йўғи 5,8 миллиони (44 фоизи) расман иш билан банд эканлиги маълум бўлди, деб ёзади Spot.

Фото:moldovenii.md

Аҳолининг ушбу тоифасининг қолган қисми, шу жумладан, меҳнат муҳожирлари, «сояли» меҳнат бозорида бўлиб, маошни «конвертларда» олади.

Ҳар қандай ташкилот учун иш ҳақи ва ижтимоий ушланмалар харажатларнинг аҳамиятли қисми ҳисобланади, шу сабабли ушбу харажатларни пасайтириш учун иш берувчилар реал меҳнат тўлови фондини солиқлардан яширишга боради.

Иш ҳақининг «конвертда» тўланиши кўпинча ҳисобга олинмаган тушум айланмаси ҳисобидан амалга оширилади, шу тариқа битта қонунбузарлик, бошқасини келтириб чиқаради.

Солиқ хизматлари органлари томонидан ушбу ҳолатларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда ва харажатларни камайтиришга қаратилган кўплаб ҳийлалар, амалда аксинча, бу харажатларнинг ўзини жуда кўпайтириб юборяпти.

Манба:Дарё

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон:меҳрибонлик уйларидаги болаларнинг 80 фоиздан кўпининг ота-онаси бор

Ўзбекистон Олий суди судьяси Акмал Муродовнинг ёзишича, яқинда Олий суд томонидан олиб борилган тарғибот ишлари жараёнида Ўзбекистондаги етим болалар ва ота-онасининг ...

Хиёнат (ҳикоя)

Жавлонбек  Раҳмонов одатига кўра маишат қилиб кайф сафо қилиб ўтирганида, эшикдан мўралаган ҳайдовчиси Нозимнинг  турқини кўриб ўшқирди: Нима бўлди яна? Ёшулли,  Тошкентдан   ...

 тожикистон президенти эмомали раҳмон амалдаги банк тизимини қаттиқ танқид остига олди.

Президент Эмомали Раҳмон 22 декабр куни Тожикистон парламентига йўллаган йиллик мурожаати пайтида амалдаги банк тизимини мамлакат иқтисодий тараққиётидаги асосий тормоз ...