Ислом тараққиёт банки уч йилда 1 миллиард 300 минг доллар берадиган бўлди

Ислом тараққиёт банки (ИТБ) 2018−2021 йилларга мўлжалланган стратегик ҳамкорлик шартномаси доирасида Ўзбекистонга 1миллиард 300 миллион доллар маблағ ажратди. Бу борада Тошкентда 18 сентябрда бўлиб ўтган «ИТБ Гуруҳи куни»да маълум қилинди.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, шартнома Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Сухроб Холмуродов ҳамда Тошкентга ташриф билан келган ИТБ президенти Бандар Ҳажар томонидан имзоланди.

Расмий маълумотда айтилишича, мазкур кредитнинг 475 миллион доллари энергетика, транспорт ва шаҳарларни ривожлантириш, 300 миллион доллари қишлоқларда уйларни қуриш ва инфратузилмани яратиш, 140 миллион доллари ижтимоий ривожлантириш ҳамда 85 миллион доллар мамлакатда хусусий бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга сарфланади.

Ўзбекистон Ислом тараққиёт банкига 2003 йилда аъзо бўлган. Банк шу кунгача Ўзбекистондаги 26та лойиҳани амалга ошириш учун 1 миллиард 400 миллион доллар берган.

Манба:Озодлик

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

10 йилдан бери электрсиз яшаган аёл хонадонига «нур» кирди

Бундан сал аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида яшовчи аёл турмуш шароитининг оғирлиги, 10 йилдан бери электр чироғисиз ...

“газ пулини тўлай деб борсак, компьютери ишламасмиш, қачон ишлашиям маълуммасмиш”

  "Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги газ таъминоти идорасида компютер ишламаяпти. Шу сабабли келган одамлар кутишга мажбур ёки бир неча марта келиб-кетади. Одамлар нима ...

Энди артистлар тўйдан топган даромадидан солиқ тўлайди

2020 йил 1 январдан қўшиқчилар, ҳа, ўша бирровга бориб, кўкида оладиганлар даромадидан солиқ тўлайди. Холис фикр каналининг манбасига кўра, ҳукумат даражасида бўлиб ўтган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400