Лондонда автомобил ҳайдовчиси масжид ёнидаги одамлар устига ҳайдади (Фото)

Лондон шаҳри ғарбида мусулмонлар маркази атрофида бир ноъмалум кимса автомобилини одамлар устига ҳайдади. Бу ҳақда  The Sun нашри Лондон полициясидаги манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

Ҳодиса, 19 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 00:30 да (Тошкент вақти билан 04:30) Оксгейт-Лейн туманида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида икки киши жабрланган. Улар шифохонага ётқизилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

Автомобил ҳайдовчиси воқеа жойидан яширинган. Полиция ходимлари жиноятчини қидиришяпти. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеанинг терроризмга алоқаси йўқлигини айтишмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитойда зўравонликка учраган яна бир «келин» ўзбекистонга қайтарилди

Журналистлардан ёрдам сўраган андижонлик 25 ёшли Шодиёна Давлатова Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда «Хабар.уз» нашри «CA-News»га таяниб хабар бермоқда. Хитой фуқаросига ...

Ақш фуқароси зокир алиев конституциявий тузумга тажовузда айбдор деб топилди ва жарима билан озод қилинди

4 июль куни Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди асли чироқчилик АҚШ фуқароси Зокир Алиев устидан ҳукм чиқарди. (more…)

Ўзбекистонда банклар товуқ боқиш ва лимон етиштириш учун кредит беришни тўхтатди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, бу уларга бойиб кетиш имкониятини беришини ваъда қилиб, қишлоқ хўжалиги экинларининг айнан шу турлари билан шуғулланишни маслаҳат ...