“Гуллар чеҳраси”

Қоракўл тумани ҳокими таклифи билан пойтахтда ишлаб юрган тикувчи ва дизайнер Гулчеҳра Шукурова яна ўз қишлоғига қайтди.

  Гулчеҳра Шукурова

Қоракўл вилоятдаги бошқа туманларга нисбатан марказдан олис ва даромади паст ҳудуд саналгани боис, аҳоли ва ёшларнинг иш ва меҳнатга талаби юқори. Гулчеҳра Шукурова туманга қайтгач, ушбу муаммонинг олдини олиш мақсадида ғайрат ва ташаббускорлик билан “Гуллар чеҳраси” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини йўлга қўйди. 50 минг АҚШ доллари эвазига 110 та тикув машинаси, бичиш ва дазмоллаш ускуналари харид қилди. Фаолиятнинг ёшлар иттифоқи туман Кенгаши жойлашган бино – Қоракўл саноат касб-ҳунар коллежида ташкил этилгани тез фурсатда 300 нафардан ортиқ хотин-қизларнинг бандлигини таъминланишига сабаб бўлди.

Ишлар икки сменада олиб борилмоқда.

– Тумандаги кам таъминланган оилалар, иш билан банд бўлмаган ёшлар, ногиронлиги бор хотин-қизларни ҳам назардан қолдирмадик. Уларнинг лаёқатига қараб, юмушлар топширяпмиз,-дейди Гулчеҳра Шукурова,- шунингдек, учун Наманган вилоятидаги “Boster tekstel servis” МЧЖда фаолият юритадиган дизайнер, тикувчи ва бичувчиларини ҳам шартнома асосида ишга жалб қилдик. Чунки, юқори натижага эришиш учун аёллар, аввало, маҳоратли тикувчилардан тажриба ўрганишлари лозим. “Устоз-шогирд” тамойили асосидаги ишлар баравж.

Тажрибали тадбиркор аёл заҳмати билан айни пайтда туман марказида “Ёшлар меҳнат гузари”ни тиклаш ишлари ҳам жадал олиб борилмоқда.

– Уч қаватли мажмуа тез кунларда ишга тушгач, яна кўплаб қоракўллик ёшларнинг иш билан бандлигига эришамиз,-сўзида давом этади Г. Шукурова,- тикувчилик цехидан ташқари, мажмуанинг биринчи қаватида замонавий ташхис маркази очишни ҳам режалаштирдик. У хориж технологиялари билан бойитилади. Энг тажрибали шифокорлар таклиф этилади.

Бундан ташқари, ҳикоямиз қаҳрамони  қад ростлаётган “Ёшлар меҳнат гузари”да турли фанларга оид ўқув курслари, кино зали, сартарошхона, савдо дўкони, китоб дўконларини ҳам очиш учун елиб-югурмоқда.

Қоракўл “Ёшлар меҳнат гузари” бир заҳматкаш аёл меҳнати билан  кўпминг сонли ёшларни ўз бағрига чорлайдиган муносиб маскан бўлишига ишонч бор.

Лайло Ҳайитова

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон 205,7 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-июль ойларида Ўзбекистон 205,7 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилган. Spot’нинг ёзишича, ўтган йилга ...

«ўзбекэнерго»  электр энергияси абонетлари вақтида пулини бермаса устама ундиради

«Ўзбекэнерго» жорий йилнинг 11 февралидан электр энергияси тўловларини кечиктирган ҳар бир кун учун маиший истеъмолчилардан 0,1 фоиз миқдоридаги пеняни ундира бошлади.  Бу ...

Тожикистонда алимент тўламовчиларга жавобгарлик  кучайтирилди

Тожикистон Марказий Осиё давлатлари орасида энг қашшоғи деб саналсада, аслида халқнинг топиш-тутуши ёмон эмас. Жамият орасида ўртаҳол яшовчилар тобора кўпайиб бормоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400