Шофиркон тумани ҳокими қонун бузилишига йўл қўймоқда…ми?!

Бухоролик Улуғбек Камолов Шофиркон туман ҳокимлигини ноқонуний ҳатти-ҳаракат олиб борганликда айблади. 

Бинонинг аввалги холати

Суҳбатга кўра, Улуғбек Камоловга тегишли 402 кв.метр майдонга эга бино ҳамда 136 кв.метрли ертўла аралаш моллар савдо дўкони сифатида ишлатиб келинган. Бироқ, жорий йилнинг 10 март куни ушбу объект ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз бузиб ташланган.

Бинонинг аввалги холати
Бинонинг аввалги холати
Бинонинг аввалги холати

Улуғбек Камолов иншоотнинг қиймати ҳам чиқарилмай, устига устак, компенсация миқдори ҳам белгиланмай, унинг бузилганини билдирди:

– Бузишдан олдин, ҳатто, ҳокимлик қарорини ҳам кўрсатишмади. Бино “Хўжа Ориф ар-Ревгарий Моҳитобон” зиёратгоҳининг  реконструкция қилиниши асосида зўравонлик билан бузиб ташланган.  Иморатнинг менга тегишлилиги бўйича кадастр ҳужжати бор. Мен бу қонунсизликдан шикоят қилишга ва судга даъво аризаси киритишга мажбур бўлдим.

Мавзуни ўрганиш асносида, иншоот ҳеч қандай огоҳлантиришсиз бузиб ташланган. Оқибатда Улуғбек Камолов маҳаллий давлат ҳокимияти органи устидан судга шикоят қилиб, унда ютиб чиққани аниқланди. Вобкент туман маъмурий суди Шофиркон тумани собиқ ҳокими (Ф. Турсунов)нинг жорий йилнинг 10 мартидаги Улуғбек Камоловга тегишли дўконни бузиш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас, деб топди. Қарорга кўра, Шофиркон туман ҳокимлигига бир ой муддат ичида Улуғбек Камоловга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг бозор қийматини аниқлаб, мулк эгасига компенсация тўлаб бериши керак.

Шофиркон туман ҳокими вакили Шерзод Очиловнинг билдиришича, уяли телефон орқали бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамай, Улуғбек Камолов бинони ихтиёрий равишда бузиб олишдан бош тортиб келган. Бино узоқ йиллардан буён қаровсиз ётган. Антисанитар ҳолдаги, зиёратчи ва саёҳатчилар кайфиятига салбий таъсир кўрсатиб келган бинони йиқитиш ишлари эса тезкорлик билан амалга оширилган. Шунингдек, Шерзод Очилов мулк эгасига огоҳлантириш беришга имкон бўлмагани, бироқ амалдаги туман ҳокими (Ж.Равшанов) томонидан Улуғбек Камоловга 402 кв.метр ер майдони ўрнида 800,0 кв.метр ажратилиши бўйича қарор чиқарилганини маълум қилди.

Айн пайтдаги ишлар
Айн пайтдаги ишлар
Айн пайтдаги ишлар

– Суднинг қарорига асосланиб, беш кун ичида ушбу масала юзасидан туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи келишувига кўра, Улуғбек Камоловга компенсация пулини чиқариш чора-тадбирларини белгилаймиз.-дейди  Шофиркон туман ҳокими вакили Шерзод Очилов суҳбат чоғида.

Шофиркон тумани ҳокими Жаҳонқул Равшанов эса аризачига фақат ер бериш билан чекланмоқда. У Улуғбек Камоловнинг ўзига тегишли бинонинг бузилишидан чиққан ярим-яроқсиз қурилиш ашёларини 5 200 000 сўмга сотгани, ундан қарздорлик қолмаганини важ қилди ва ҳеч қандай компенсация тўланмаслигини билдирди.

– Ўзига тегишли ер майдонининг ортиқча қисмини сотиши ёки фойдаланиши мумкин!-деди  суд қарорини писанд қилмаган туман ҳокими.

Компенсация тўлашда туманнинг даромади паст ҳудуд, яъни сувенцияда тургани важи билан шундай қонунбузилишига йўл қўйилаётгани сир эмас.

Лайло Ҳайитова

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвада полициячига қаршилик кўрсатгани учун ўзбек мигрантига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Москвада 24 ёшли ўзбекистонлик ишчи мигрант Актам Аҳматовга нисбатан РФ Жиноят кодексининг 318 - моддаси (полиция ходимига қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. ...

Ўзбекистонда «блогерлик фаолияти» прокуратура ҳимоясида бўлади

Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мутасаддилари иштирокида «2019 йилнинг дастлабки ...

Диққат: қийноқ  ва  ғайриинсоний   муносабат! жамшид султонов  “иши”

Маъбадлар тобламиш  ўзига башар, Онларин ичинда энг шуми шайтон. Ўликлар устинда машварат, ҳашар, Тоғ келбат йигитлар майити майдон. ...Инсонни таҳқирлаш йўллари кўпдир, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400