Тошкентнинг Яшнобод туманида жойлашган «Олтин тегирмон» юк станциясида юк поездининг ғалла ташувчи икки вагони рельсдан чиқиб кетди.
Тошкент шаҳар ИИББдан маълум қилишларича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Бироқ рельсдан чиқиб кетган вагонлар тўсиқларни, шунингдек, темирйўл ёқасидаги уйларнинг ёрдамчи иморатлари деворларини бузиб юборган.
Хабар беришларича, воқеа жойига ИИВнинг Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси, ФВВ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББ вакиллари етиб борган. Авария-қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
«Ҳодиса сабаблари ва зарар миқдори аниқлаштирилмоқда», — дейилади ИИББ ахборотида.