Бухорода боғча тўлови 28 500 сўм

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги Қарорига мувофиқ, мамлакатнинг қатор ҳудудларидаги мактабгача таълим муассасаларида амалдаги тўлов миқдори 2013 йил 1 январга қадар икки бараварга пасайтирилди.

Фото:Лайло Ҳайитова

Бухоро вилоятининг болалар қамрови ўта паст бўлган Олот, Шофиркон, Қоракўл, Пешкў ва Ромитан туманларидаги қишлоқларда жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларида амалдаги ота-оналар тўлови миқдори 2023 йилнинг 1 январига қадар икки бараварга пасайтирилди.

Фото:Лайло Ҳайитова

Туман маркази ҳисобланмаган ҳудудлардаги боғчаларда бир ойда бир нафар бола учун  тўлов 57 минг (туман марказида 71 минг) сўм қилиб белгиланган эди. Эндиликда ушбу тўловнинг ярми, яъни 28 500 (туман марказида 35 500) сўм пул тўланади. Айни пайтда вилоят бўйича 15852 нафар тарбияланувчи бу чегирмадан фойдаланмоқда. Ушбу пасайтирилган чегирмалар ҳисобига давлат бюджети томонидан ҳар бир гуруҳ учун ҳар ойда 2100000 сўм (ҳар бир болага 84000 сўм миқдорда) пул ажратилган.

Бухоро вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг билдиришича,  вилоятда 3-7 ёшли болалар қамрови 17.2 фоиздан 26.7 фоизга кўтарилган.

Лайло Ҳайитова

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400