Буёғи нима бўлади?

Шерзод Қудратхўжаев ва Татьяна Зокирова қарама- қаршилиги давом этмокда. Энди Татьяна Зокирова ўзининг тўғридан-тўғри хақорат қилинганлигини даъво қилмокда.

 Шерзод Қудратхўжаев

Мустақил интернет нашрлари шу ойда эълон қилган мақолаларида Ўзбекистон журналистика университети ректори Шерзод Қудратхўжаев ва тошкентлик Татьяна Зокировалар ўртасида август ойида бўлиб ўтган қарама-қаршиликка диққат қаратади.

Воқеа оммага ошкор бўлганидан кейин Қудратхўжаев видеомурожаат билан чиқиш қилди ва Зокировага «бор Россиянгга» демаганлигини таъкидлади.

Шу билан бирга Қудратхўжаев ўзини «аёл қўпол муомалада бўлишга мажбурлаганини» таъкидлаб, провакацияга алданганлигини гапирди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз олдин, 12 сентябрь куни «Ўзбекистон 24» каналида намойиш қилинган сюжет Тошкентдаги икки мактабдан туширилган бўлиб, унда «калта юбка кийган»  ўқувчи қизлар ва «сочи узун» ўқувчи болалар кўрсатилган эди.

Кўрсатув томошабинларнинг жиддий эътирозига сабаб бўлди. Аксар кўпчиликка кўра, муаллифлар шахс ҳуқуқларини бузишда айбландилар.

Маълум бўлишича ,эшиттириш Халқаро пресс-клуб томонидан тайёрланган бўлиб, ташкилотнинг раҳбари Шерзод Қудратхўжаев томонидан олиб борилади.

-Лавҳа муаллифи в бошловчи менман, тан олади Қудратхўжаев мактаб ўқувчилари изза қилинган сюжет ҳақида.

Юқорида айтганимиз тортишув-у, баҳс-мунозаралар энди пасайди, деганда интернет саҳифаларида Татьяна Зокированинг янги мурожаати юз кўрди.

Зокировага кўра, Қудратхўжаев унга нафақат «бор, Путинга шикоят қил», деди, балки қўпол тарзда ҳақорат ҳам қилди ( русчада бл.дь дея).

Татьяна Зокирова ушбу холат юзасидан прокуратурага мурожаат қилмоқчи эканлигини таъкидлайди мақоласида.

Шерзод Қуратхўжаев ректор сифатида, қолаверса, нуфузли Халқаро пресс-клуб раҳбари сифатида, албатта, жамоатчиликка айтилаётган ҳакорат тўғрисида яна бир бор ошкора изоҳ бериши лозим. Чунки, Ўзбекистон журналистикасининг эртанги куни маълум жиҳатда Қудратхўжаев-Зокирова қарама-қаршилигининг одилона ва ошкора ечим топишига боғлик.

 Жумри Жайхун

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия таркибидаги халқлар ундан ажралиб чиқиш учун ақшдан ёрдам сўрашди

Россия Федерацияси таркибидаги халқ вакилларидан ташкил топган - Эркин Миллатлар Лигаси (Лига Свободных Наций) ҳаракатининг фаоллари Москвадан мустақил бўлиш учун АҚШдан ...

Украина: кременчугга келиб тушган ракетадан камида 13 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Полтава вилоятидаги Кременчуг шаҳридаги савдо марказига келиб тушган Россиянинг ракетасидан камида 13 киши ҳалок бўлиб, 50 киши яраланди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий ...

Ўзбекистонда хавфли юқумли касаллик тарқалмоқда

Халқаро эпизоотик бюронинг расмий маълумотларига кўра, 2017 йил мобайнида дунёнинг кўпгина мамлакатларида, шунингдек, Ўзбекистон билан чегарадош ҳисобланган Қозоғистон, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400