РАУФ ПАРФИ ЎЗТУРК ҲАЁТИ ВА ИЖОДИНИНГ ТАДРИЖИЙ САНАЛАРИ

  • 1943 йил 27 сентябрда Тошкент вилояти, Янгийўл туманидаги Шўралисой қишлоғида туғилди.
  • 1950-57-йиллар Каганович номли тўлиқсиз ўрта мактабда ўқиди.
  • 1955 йил отаси Парпи Муҳаммад Амин вафот этди.
  • 1957-58-йиллар Молотов номли мактабда ўқиди.
  • 1959-60-йиллар Янгийўл шаҳридаги Алишер Навоий номли мактабнинг кечки бўлимида ўқиди. Кундузи шаҳардаги 2-сонли босмахонада ҳарф терувчи бўлиб ишлади.
  • 1960-65-йиллар Тошкент Давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филология факультетида таҳсил олди.
  • 1965-67-йиллар “Колхоз ҳақиқати”, “Янгийўл” газеталарида мухбир.
  • 1966 йил “Шарқ юлдузи” журналининг 1-сонида Асқад Мухтор “Оқ йўл”и билан туркум шеърлари эълон қилинди.
  • 1967-71-йиллар Ўзбекистон Кино Давлат қўмитасида муҳаррир бўлиб ишлади.
  • 1968 йил ўғли Шуҳрат (Абдуллажон) туғилди.
  • 1969 йил “Карвон йўли” номли биринчи китоби чоп этилди.
  • 1970 йил “Акс садо” номли иккинчи шеърий китоби “Ёш гвардия” нашриётида босилди.
  • 1970 йил қизи Муқаддас туғилди.
  • 1971 йил “Олтин болта” номли Қрим эртаклари китоби таржимаси “Ёш гвардия” нашриётида чоп этилди.
  •  1971-77-йиллар Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир.
  • 1972 йил Нозим Ҳикматнинг “Инсон манзаралари” биринчи китоби, Ғафур Ғулом нашриёти.
  • 1973 йил “Тасвир” номли учинчи китоби Ғафур Ғулом нашриётида чоп этилди.
  • 1974 йил Байроннинг “Манфред”, Карло Каладзенинг “Денгиз хаёли” китоблари таржимаси  Ғафур Ғулом нашриётида чоп этилди.
  • 1975 йил “Хотирот” номли тўртинчи китоби ва Мочаварианининг “Шиддат” асари таржимаси, Ғафур Ғулом нашриёти.
  • 1976 йил А. Дюманинг “Уч сарбоз” пьесаси ва араб шеъриятидан “Зайтун новдаси” асари таржимаси  Ғафур Ғулом нашриётида чоп этилди.
  • 1977-79-йиллар “Ойдин” газетасида мухбир.
  • 1977 йил Саййид Азим Ширвоний “Девон”ини тайёрлайди.
  • 1978 йил “Кўзлар” номли бешинчи китоби, Ғафур Ғулом нашриёти.
  • 1979 йил “Уйғур шоирлари” китоби, Ғафур Ғулом нашриёти.
  • 1979 йил қизи Муножат туғилди.
  • 1979-82-йиллар Ғафур Ғулом нашриётида муҳаррир.
  • 1980 йил Брехт, Бехер, Неруда, Сантос ва бошқа XXаср шоирлари ижодидан намуналар таржима қилди.
  • 1981 йил “Қайтиш” номли олтинчи китоби, Ғафур Ғулом наширёти.
  • 1981 йил қизи Севинч туғилди.
  • 1982 йил Нозим Ҳикматнинг “Инсон манзаралари” 1, 2, 3 китоблари Ғафур Ғулом наширётида чоп этилди.
  • 1982-86-йиллар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи.
  • 1982 йил Ҳамид Олимжон номидаги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси мукофотини олди.
  • 1983 йил Ян Солоновичнинг “Кумуш сиртлон” асарини таржима қилди.
  • 1984 йил Болтиқ бўйи сафарида бўлди.
  • 1984 йил “Сарҳисоб” номли XX аср жаҳон шеърияти таржима китобини тайёрлади.
  • 1985 йил А. Твардовскийнинг “Хотира ҳуқуқи” достони, “XX аср Турк, Озорбайжон шеъриятидан” таржима китоблари.
  • 1986 йил “Сабр дарахти” номли еттинчи китоби  Ғафур Ғулом наширётида чоп этилди.
  • 1986-93-йиллар Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси тарғибот марказида бош муҳаррир.
  • 1987 йил “Баргрезон” номли шеърий тўплам ва Муҳаммад Ҳодийнинг “Алвоҳи интибоҳ” таржима китоблари.
  • 1987 йил Таллинда “Қайтиш” китоби эстон тилида чоп этилди.
  • 1988 йил “Она Туркистон” номли шеърий тўплам ва Шавқий Намангоний “Девон”нини тузди.
  • 1989 йил “Ўлимдан сўнг” номли шеърий тўплам тайёрлади.
  • 1990 йил “Турон диёри” номли шеърий тўплам тузди.
  • 1991 йил “Сукунат” номли саккизинчи китоби Чўлпон нашриётида босилди.
  • 1992 йил Туркияга сафар қилди. Туркия Диёнат Вақфи ва Халқаро Маҳмуд Қошғарий мукофотларига сазовор бўлди.
  • 1992 йил “Туркистон руҳи” номли шеърий тўплам тузди.
  • 1993 йил “Видо” номли шеърий тўплам тайёрлади.
  • 1993 йил Озарбайжон сафарида бўлди.
  • 1993-96-йиллар “Туркистон” газетасида мухбир.
  • 1994 йил “Чиюхддод” номли романни таржима қилди.
  • 1995 йил онаси Сакина Исабек қизи оламдан ўтди.
  • 1995 йил “Сакина” номли тўққизинчи китоби чоп этилди.
  • 1996 йил “Тҳакурия” номли шеърий тўплам тузди.
  • 1996-99-йиллар “Жаҳон адабиёти” журналида муҳаррир.
  • 1997 йил М. Шаҳриёрнинг “Шеърлар” китобини тайёрлади.
  • 1998 йил “XX аср жаҳон шеъриятига бир назар” номли мақолалар китобини тайёрлади.
  • 1999 йил “Тавба” номли ўнинчи китоби “Ёзувчи” нашриётида чоп этилди.
  • 1999 йил Ўзбекистон Халқ шоири унвони берилди.
  • 2000 йил “Ҳамлет” номли ва У. Сарояннинг “Эй, ким бор?” номли асарларини таржима қилди.
  • 2001 йил “Сафар” номли шеърий тўплам тузди.
  • 2002 йил “Иймон асири” номли шеърий тўплам тайёрлади.
  • 2002-2005-йиллар “Муҳожир” романи устида ишлади.
  • 2005 йил 28 март куни мияга қон қуйилиш касалидан вафот этди. Тошкентдаги “Минор” қабристонида дафн этилди.

 

(Аввалги қисмини ўқинг)

Муаллиф: ЧОРШАМЪ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-49

2 Убайдулла Султоннинг бир ярим минг навкари ўн кундан бери Ихтиёриддин қалъасининг атрофида ғивирлар, аммо ўқ ҳам, оти ҳам етмайдиган баландликдаги қалъани олишнинг ҳеч ...

От кишнаган оқшом (қисса) 5-қисм

5 Бир сурув қўй сотдим. Пулини белимга ўрадим. Намоз чавандозни олдимга солиб, Обоқлига жўнадим. Биродарлар, бизнинг Сурхонда мана бундай гап бор: от олсанг, Обоқлидан ол, ...

Дилмурод саййид: баҳор соғинчи (шеърлар)

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Аллоҳнинг марҳамати ва куюнчак Инсонларнинг дуоси билан яқинларим бағрига қайтдим! (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400