Остонада амалдорлар ҳизмат машинасидан воз кечиб, такси ҳизматига ўтишди

Остона шаҳар маъмурияти ҳизмат машинасидан воз кечиб, такси ҳизматидан фойдалианишни бошлашди. Амалдорларнинг айтишларича, бу йўл билан ҳокимият вакиллари солиқ тўловчи халқнинг маблағини тежашмоқчи: муниципалитет йилда янги автомобил сотиб олишни тўхтатмоқчи, аввал сотиб олинган 60 дан ошиқ автомобилни мактаб ва шифохоналарга беради.

Фото:astana.gov.kz

Остона ҳокимининг биринчи ўринбосари  Сергей Хорошун сентябрдан буён такси ҳизматидан фойдаланмоқда. Таксичи ўзгача қора тусда ва фақат уни ишга олиб келади. Бошқа амалдорларнинг таксилари оддий ва оқ рангда.

Ҳайдовчиларнинг айтишича, давлат ҳизматчилари кунига ўртача тўрт маротаба таксидан фойдаланишади. Амалдорларнинг ҳисобида беш йилда улар 600 миллион тангани тежашади.

Шаҳар аҳолиси бўлса амалдорларнинг такси билан эмас автобус билан юришса, халқнинг яшаш шароитини ҳақиқатда англашарди, -дейишмоқда.

 

Остонанинг янги ҳокими Бахит Султанов кўпдан буён транспорт воситаларидан фойдаланмаслигини айтмоқда.

“Мен аввал ҳам тонгда ишга пиёда борардим. Ҳозир айланиб ўтишга тўғри келмоқда, бироқ менинг иш жойим уйимдан олис эмас. Бу фойдали, кўчаларда юриб камчиликларга назар ташлаб, қўл остимдагиларга тегишли топшириқларни бериб тураман», – дейди Остана ҳокими Бахит Султанов.

Ҳокимият маъмуриятининг билдиришича, ҳокимият вакилларри эконом-классдаги таксиларнигина чақира олишади, сабаби уларга маблағни тежаш учун чекловлар қўйилган. Агар амалдорлар бул чеклов чизиғидан чиқиб кетса, пиёда юришига тўғри келади.

Нодира Жабборова

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Орол денгизи тубида ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишга 100 млрд. сўм ажратилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда “яшил қопламалар”-ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари ...

Украинанинг энг бой одами мариуполни қайта қуришга ваъда берди

Украинанинг энг бой тадбиркори Ринат Ахметов Мариуполни қайта тиклашга ёрдам беришини эълон қилди. “Биз бутун Украинани қайта тиклаймиз”, деди Ахметов. Украиналик ...

Ақш компанияси ўзбекистонда металлургия заводи қурмоқчи

АҚШдаги Epsilon Development Company Австриянинг Oberhofer Projektmanagement GmbH компанияси билан шерикликда «Ангрен» эркин иқтисодий зонасида металлни оцинковка қилиш ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400