Хитой АҚШ билан савдо музокараларини бекор қилди

Икки давлат ўртасида янги импорт божлари киритилиши муносабати билан Хитой АҚШ билан савдо музокараларини бекор қилди. Бу ҳақда РИА Новости “The Wall Street Journal” нашрига асосланиб маълум қилди.

Иллюстратив фото

Хитой АҚШнинг бу тактикасини қўллаб-қувватламайди. Пекин музокараларни бекор қилган ҳолда, босим остидаги музокаралардан воз кечиш позициясида қолди.

Шу ўринда, Хитой Вашингтон билан янги музокараларни келаси ойдан бошлаш имкониятини очиқ қолдирди, дейилади хабарда.

 

Бир ҳафта олдин АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитойдан 200 миллиард долларлик товарларга 10 фоиз божларни киритишини маълум қилганди. Ушбу қарор 24 сентябрдан кучга кирди. 1 январдан эса бу тарифлар 25 фоизгача кўтарилади. Хитой ўз ўрнида 24 сентябрдан АҚШга нисбатан янги импорт божларини киритди. Энди 5,2 мингдан ортиқ жами ҳажми 60 миллиард долларлик АҚШ товарларидан импорт божлари ундирилади.

 

Хитой ва АҚШ ўртасида савдо уруши шу йил 6 июлдан бошланди. Ўша вақтда икки давлат орасида ўзаро божларни кўтариш чоралари кучга кирди. АҚШ Хитойнинг 818 номдаги йилига жами ҳажми 34 миллиард долларлик товарларга 25 фоизлик божларни жорий этди. Хитой бунга қарши шу куннинг ўзида АҚШнинг шу миқдордаги товарларига 25 фоиз божларни киритди.

 

Август ойида эса АҚШ Хитойнинг 16 миллиард долларлик товарларига 25 фоиз божни жорий этди. Шундан сўнг, Хитой худди шу чоралар билан жавоб қайтарди. Икки давлат савдо-сотиқ соҳасидаги номутаносиблик бўйича АҚШда норозиликни келтириб чиқармоқда. Вашингтон ҳисобига кўра, Хитой фойдасига 500 миллиард доллар ўтиб кетмоқда.

Манба: ЎзА​

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Французлар намойишидан сўнг ҳукумат бензин нарҳини оширмайдиган бўлди

Франциядаги намойишлардан сўнг бензин нархи ошмайдиган бўлди. Бу ҳақда «Хабар.уз» сайти хорижий ОАВларга таяниб хабар бермоқда. «Ёқилғи солиғи ошиши ярим йилга тўхтатилгани ...

Днр раҳбари захарченко донецкда портлатилаш оқибатида ҳалок бўлди

Донецк халқ республикаси раҳбари Александр Захарченко Донецк шаҳридаги таҳминан соат 17:30 да Сепар ресторанида содир этилган кучли портлаш натижасида ҳалок бўлди. «Сепар» ...

Трамп мигрантлар оиласини ажратмасликка имкон берувчи ҳужжатни имзолашга ваъда берди

АҚШ президенти Дональд Трамп Америка - Мексика чегарасида ушланган муҳожирларнинг оиласини ажратмасликка имкон берувчи ҳужжатни имзолашни режалаштирмоқда. (more…)