Қоракўлда газ кони топилди

Бухоро вилояти “Олот нефть-газ қидирув экспедицияси” МЧЖ жамоаси томонидан “Қандим” газни қайта ишлаш мажмуасидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда янги газ кони борлиги аниқланди. 16 сентябрь куни ҳудуднинг “Андакли1” излов-қидирув қудуғида иш олиб борилаётганда саноат даражасидаги газ оқими чиққан.

Шу куни “Андакли1” майдони кон, деб эълон қилинди.

– Газ айни пайтда 325 атмосфера босимига эга. Шу кунларда “зангори олов”ни жиловлаш ишлари бошланган,-дейди “Олот нефть-газ қидирув экспедицияси” МЧЖ муҳандиси Умиджон Абдуллаев.

Маълумотларга кўра, кон очилган ҳудудда керакли қурилмалар ҳамда саноат газини фильтрлаб тозаловчи ускуналар ўрнатилган.

 

Жорий йилнинг 25 август куни Ромитан тумани ҳудудидаги “Тўмарис 1” излов-қидирув қудуғидан ҳам “Олот нефть-газ қидирув экспедицияси” жамоаси  томонидан худди шундай саноат гази топилган эди.

Лайло Ҳайитова

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон яшаш учун энг арзон мамлакатлар ўнталигига киритилди

Numbeo портали томонидан 2019 йилда яшаш учун энг қиммат ва энг арзон мамлакатлар рейтинги тузилди. Рейтингга дунёнинг 136 та мамлакати киритилган бўлиб, Кайман ва Бермуд ...

476=241. ўзбекистон ва қирғизистон шунча гектар ерни ўзаро айирбошлади

Ўзбек-қирғиз чегерасини аниқлашда ўзаро ҳудудлар алмашинуви амалга оширилди. Бу ҳақда Қирғизистон республикаси Жалолобод вилояти махсус вакили ўринбосари Мамасоли Акмаматовга ...

Грузия банки payme’нинг назорат пакетини 5,5 млн долларга сотиб олди 

Грузиянинг TBC Bank’и Ўзбекистонда Payme бренди остида фаолият юритувчи «Inspired» МЧЖнинг 51 фоиз акцияларини 5,5 млн долларга сотиб олди. Бу ҳақда банк маълумотига таяниб ...