Бухородаги халқаро автомобиль йўлларига 10 та фоторадар ўрнатилди

БУХОРО – М-37 ҳамда А-380 халқаро автомобиль йўлларининг Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган қисмига 10 та янги фоторадар ўрнатилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фоторадарлар М-37 халқаро автомобиль йўлининг Ғиждувон-Бухоро-Олот, А-380 халқаро автомобиль йўлининг Когон-Бухоро-Ромитан йўналишларидаги барча аҳоли яшаш пунктларида, шунингдек Бухоро шаҳрининг “Ғиждувон”, “Газли”, “Муҳаммад Иқбол” ва “Навоий” шоҳ кўчаларида ўрнатилди. “АвтоКом” русумидаги мосламалар тезликни автоматик тарзда ўлчайди ва бир вақтнинг ўзида транспорт воситаси ҳаракатини қайд этиб боради.

– Сўнгги вақтларда одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари ошиб бораяпти, шунингдек, ҳайдовчилар томонидан ҳаракат тезлигини меъёридан ошириш ҳолатлари ҳам кўп кузатилмоқда, – дейди Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ бўлими бошлиғи Искандар Тўхтаев.  – Шу сабабли янги фоторадарлар олиб келиб ўрнатилди. Ушбу мосламалар йўл-транспорт ҳодисаларининг аниқлаш ва қоидабузарларга чора кўришда инсон омилини камайтириш билан ҳам аҳамиятлир.

Вилоят ИИБ ЙҲХБнинг маълум қилишича, сўнгги уч кун ичида биргина Бухоро шаҳри ҳудудида икки юзга яқин қоидабузарлик аниқланган.

Лайло Ҳайитова

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400