Муборак тумани ҳокимияти ходимлари пора олаётганда ушланди

Муборак тумани ҳокими ёрдамчиси ва молия бўлими бошлиғи 21 млн сўм пора олаётган вақтда ушланди.

Қашқадарё вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят прокуратураси ходимлари томонидан Муборак туман ҳокими ёрдамчиси ҳамда молия бўлими бошлиғи пора олаётган вақтда ушланди, дея хабар қилди «Ўзбекистон 24» телеканали «Ахборот 24» дастури.

Муборак туманининг Қорақум қишлоғида 2 км узунликдаги махсус пиёдалар йўлагини ётқизиш учун қурилиш ташкилоти ҳисоб рақамига 302 млн сўм ўтказилиши лозим бўлган. Бироқ ушбу маблағларни ўтказиш учун Муборак туман ҳокими ёрдамчиси Азизбек Шукуров мазкур пулларнинг 7 фоизи, яъни 21 млн сўмни талаб қилган.

Тезкор тадбир натижасида у пул маблағларини олаётган вақтда ушланди.

Маълум бўлишича, Азизбек Шукуров пулни Муборак туман ҳокимияти молия бўлими бошлиғи Самад Қўйлиевга етказиши керак бўлган. У Қаршида ўтказилган тезкор тадбир вақтида 21 млн сўмни ўз автомобили салонида олаётганда ушланди.

Самад Қўйлиев 2017 йил июнидан буён молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси айбланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) бўйича жиноий иш қўзғатди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба:«Газета.uz»  

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон автомобиль саноатида монополияни қандай йўқотиш мумкин? 

Иқтисодчи Юлий Юсупов Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналарни ташкил этиш юзасидан ўз фикрини билдирди, деб ёзади “Кун.уз” сайти. «Ростини айтганда, ...

Баҳодир хон туркистон: ҳозирги сиёсат натижалари қимматга тушиши мумкин

Баҳодир Хон Туркистон Ўзбекистонга, амалдаги ҳукуматга душман эмас, дўст! У мухолифат сафига ўтган кунидан, “Бирдамлик”ка асос солганидан то шу пайтгача ўзининг давлат ...

Нега баъзи боғчалар ташландиқхонага ўхшайди?

  ​ "Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги энг зўр боғчанинг аҳволи мана шу. Суратдаги 7-боғча туман марказида жойлашган. Вайрона ҳолатида. Туманимиз вилоят марказидан ...