АҚШда Хитойнинг “махсус агенти“ ҳибсга олинди

Чикагода 27 ёшли Хитой фуқароси Пекин номидан жосуслик қилганликда айбланиб ҳибсга олинди. Айни шу ҳафта АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жина Хаспел чет элдаги Хитой таъсирининг кучайишига қарши огоҳлантирди. 

Фото:VistaNews.ru

Жи Чаоқун, “ноқонуний разведка” вазифасини бажараётганликда айбланмоқда, дея хабар беради АҚШ Адлия вазирлиги.

Жи Чаоқун Чикаго шаҳридаги Иллинойс технология институти электротехника факультетининг талабаси бўлган, шунингдек, у АҚШ армиясининг “миллий манфаатлар учун муҳим” деб ҳисобланадиган хорижий фуқаролар рўйхатида турган.

Агар Жи ноқонуний чет эл агенти сифатида ҳаракат қилишда айбдор деб топилса, у 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Манба: ЎзА

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Калий минералидан иборат қарздорлик ботқоғи… россия компанияси таназзулида ўзбек томонининг ҳиссаси борми?

Машҳур русларнинг иборасига кўра, "Шарқ" нафақат "нозик", балки "айёрликларга бой иш" ҳамдир. Айниқса, гап катта пул тўғрисида кетганда. Яқинда “Фарғона” таҳририяти ...

Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз арашни судга бермоқчи (видео)

Ўзбекистондаги Nigora Media Group​ раҳбари Нигора Соим таги эронлик хонанда, поп юлдуз Арашни судга бериш учун барча ҳужжатлар тайëрлигигини айтди. Нигора Соимга кўра¸ у ...

Ўзбекистонда ҳайдовчиликка ўқиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Фото:karelinform.ru Ҳайдовчиликка ўқиш учун топшириладиган ҳужжатлар ✅ паспорт нусхаси; ✅ диплом ёки аттестат нусхаси; ✅ 3-4 ҳажмдаги 4 та расм; ✅ ...