Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 27 сентябрь куни Тожикистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Аввал хабар қилинганидек, саммит кун тартибидан турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг жорий ҳолати ва истиқболларига доир кенг кўламли масалалар ўрин олган.

 

Шунингдек, давлат раҳбарлари 2019 йилда Ҳамдўстликка раислик қиладиган мамлакат, Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш жойи ва муддатини белгилаш масалаларини кўриб чиқади, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашади.

 

Ўзбекистон Президентининг ташрифи доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жинсий зўравонлик қурбони бўлган деб тахмин қилинаётган қизлар сўроқ қилинмоқда

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежида таълим олувчи қизларнинг жинсий зўравонлик қурбони бўлган деб тахмин қилинаётган беш нафари ҳуқуқни ...

Ўзбекистон-тожикистон алоқалари кўнгилдагидек ривожланяптими?

Тожикистон ва Ўзбекистон алоқалари тез ривожланиб бормоқда. Тошкентда ўтказилган Тожикистон маданияти кунлари Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилдики, шунинг ...

Иқрор

Ўткир Қаламтебратар  Газетада ишлардим. Муҳарриримиз олдига чақириб, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган "улкан" ишлар, тиббиётнинг ...