Хитой 1 ноябрдан 1585 та маҳсулот турига импорт божи тўловини камайтиради. Ушбу қарор АҚШ билан “савдо уруши” даврида истеъмолчилар ва компаниялар харажатларини камайтириш мақсадида қабул қилинган. Бу ҳақда Турон24 нашри Bloomberg сайтига асосланиб хабар берди.
Хитой ҳукумати ҳозирча аниқ товарлар рўйхатини тузиб чиқмаган. Бироқ рўйхатда машинасозлик ҳамда текстиль маҳсулотларининг ўрин эгаллаши аниқ.
Бож тарифларининг камайиши истеъмолчилар ва компанияларнинг солиқ тўловини камайтиради.
Асбоб-ускуналар учун ўртача бож тўловлари 12,2% дан 8,8% га, текстиль ва қурилиш материаллари 11,5% дан 8,4% га ва қоғоз ҳамда бошқа турдаги маҳсулотлар эса 6,6% дан 5,4% га камаяди.
Олдинроқ Хитой жавоб тариқасида Америка товарларига нисбатан суммаси 60 млрд АҚШ долларига тенг бож тўловларини жорий қилган эди.