Ниғматилла Йўлдошев: “Биз ҳалигача иш юритишнинг эски услубларидан воз кечмадик”

27 сентябрь куни бошланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XVI ялпи мажлисида Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев парламент юқори палатаси аъзоларини ташаббус кўрсатмаганлиги учун танқид қилди, дея ёзмоқда Кун.Уз нашри.

«Фаолиятдаги камчиликлар салбий оқибатларга олиб келаётганини афсус билан тан олишимизга тўғри келади. Биз айрим сенаторларнинг ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш борасидаги ташаббускорлигини сезмаяпмиз. Жорий йилда аксарият қўмиталар аъзолари муҳим масалаларни муҳокамага киритиш бўйича бирорта таклиф билан чиқмаганини қандай изоҳлаш мумкин?», – деди Йўлдошев.

Унинг сўзларига кўра, сенаторлар сенаторлик сўровидан самарали фойдаланишмаяпти. Йўлдошев ҳудудларда бир-икки сенаторгина фаоллик кўрсатаётганини етарли деб ҳисобламаслигини билдирди.

«Биргина Хоразм вилоятининг учта туманида 11 мингта, Бухоро вилоятининг битта туманида 9 мингдан ортиқ муаммо аниқланган. Бу муаммоларнинг ечими бўйича депутат ёки сенатор ташаббус кўрсатмаса, оддий одамлар нима ҳам қилиши мумкин?», – деди Сенат раиси.

Йўлдошев юқори палата аъзолари кўпинча ялпи мажлисларда масъул раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитиш билангина чекланиб қолаётгани, қўмиталар эса қарорларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатмаганини танқид қилди.

«Биз ҳалигача иш юритишнинг эски услубларидан воз кечмадик <…> Оқибатда одамлар бир масала юзасидан қайта-қайта мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда», –  таъкидлади у.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Арам григорян арманистоннинг янги элчиси бўлди

14 август куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Арманистоннинг янги элчиси (қароргоҳи Ереван шаҳрида) Арам Григорян билан учрашган ва ишонч ёрлиқларини қабул қилди. ...

Ўзбекистонда 2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади

Президент Мирзиёевнинг 5 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида бу ...

Грегуар манжа: мижозимнинг аҳволи яхши эмас

Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжа яна Тошкентга келди. Бу ҳақда у ўзининг твиттерида хабар қолдирди. Швейцариялик адвокат Каримованинг аҳволи яхши эмаслигини маълум ...