Эмомали Раҳмон МДҲ давлатлари раҳбарлари учун кечки сайр уюштирди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 27 сентябрь куни кечки пайт ҳукуматнинг пойтахтдаги қароргоҳида МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси иштирокчилари учун дўстлик кечаси ташкил этди. Бу ҳақда Дарё.Уз нашри Asia-Plusга асосланиб хабар бермоқда.

Фото: Asia-Plus

Дўстлик кечасида давлат раҳбарлари Эмомали Раҳмон ҳамроҳлигида кечки сайрга чиқди ва Тожикистон табиат бойликлари кўргазмаси билан танишди. Кўргазмада мева-сабзавотлар, қуруқ мевалар ва тожик заминида етиштирилган бошқа маҳсулотлар намойиш этилди.

Фото: Asia-Plus

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва миллий таомлар кўргазмаси ҳукумат қароргоҳининг ўзида ташкил этилди.

Фото: Asia-Plus

Тақдим этилган маҳсулотлар намуналари асосан экспортга йўналтирилгани, тожик томони эса МДҲга аъзо мамлакатлар ва бошқа давлатлар билан юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ҳамкорликка тайёр эканлиги қайд этилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“она тилимиз — менинг ватанимдир”

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров она тилимизнинг бетакрорлиги, унинг ўзига хосликларини тадқиқ этиш бўйича доимий изланишда. Яқинда нашр этилган “Тил ва эл” бадиаси ...

Токи амалдорлар халқдан уялмас экан, халқ билан ҳисоблашмас экан, бизга бошқа душман шарт эмас

..Бир вилоятнинг травмотология шифохонасида биттагина лифт бор, холос. Ундан фақат оғир аҳволдаги беморларгина олиб чиқилади. Ҳатто оёғини синдириб олганлар ҳам бешинчи ...

2020 йилда мактаб ўқитувчиларининг ойлиги ошади

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йилда мактаб ўқитувчиларининг ойлигини оширишни топширган. Давлат раҳбари 23 август куни ўтган йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси, Молия ва ...