Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги “Зафаробод” қўрғони Навоий вилоятининг Конимех туманига ўтказилди

Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ва Навоий вилоятининг Конимех тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар, дея ёзмоқда ЎзА​ сайти.

Ўзбекистон раҳбари жорий йил 2 март куни Навоий вилоятига ташрифи давомида вилоятнинг салоҳиятини ҳар томонлама юксалтиришга қаратилган қатор янги ғоялар илгари сурилди. Ҳудуд масъулларга тегишли кўрсатмалар, вазифалар берган эди. Жумладан, Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги “Зафаробод” қўрғонини Навоий вилоятининг Конимех тумани ҳудудига қўшиб бериш ташаббуси илгари сурилган эди.

 

Ҳудуддаги “Зафаробод” қўрғонида бугунги кунда 6 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Қўрғонда 31 кўп қаватли уй, 1 мактабгача таълим муассасаси, 2 умумтаълим мактаби, 1тиббиёт муассасаси ва бошқа қатор ташкилотлар ишлаб турибди. Шунга қарамасдан бугунги кунда “Зафаробод”да ўз ечимини кутаётган айрим масалалар мавжуд.

 

Жумладан, “Зафаробод” қўрғонидан Ғиждувон тумани марказигача бўлган масофа 80 километрни ташкил қилади. Бу эса, аҳолининг тез тиббий ёрдам ва маъмурий идоралар хизматидан фойдаланиш, ижтимоий-маиший эҳтиёжларини қондиришида ноқулайлик туғдирмоқда. Зафарободлик киши давлат хизматларидан фойдаланиш учун Ғиждувон тумани марказигача камида 80 километр масофани босиб ўтиши керак. Бунга қарийб 2 соат вақт кетади. Бундан ташқари, қўрғонда 48 км. ичимлик суви, 26 км. табиий газ, 64 км. электр тармоқлари, 5 км. марказлашган иссиқлик тармоқлари мавжуд бўлиб, уларни модернизация қилиш ва таъмирлаш ишлари ҳам Навоий кон-металлургия комбинати маблағлари ҳисобидан амалга ошириб келинмоқда. Шуни инобатга олиб ҳамда корхонанинг Навоий вилоятида жойлашганлигидан келиб чиқиб “Зафаробод” қўрғонини вилоятнинг Конимех тумани таркибига ўтказиш ҳақида Сенат қарори қабул қилинди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бир тўхтаб нафас олармиз…

Молия йилининг қоқ ўртасида солиққа тортиш ва бож меъёрларини ўзгартириш бу футбол ўйининг ярмига келиб буёғига ҳоккей ўйнаймиз, дейиш билан баробар. Бундай вазиятда нормал ...

Ўзбекистонликларнинг қариндошларига 5 йиллик виза бериш масаласи ўрганилмоқда

Ўзбекистонга келувчиларга Vatandosh, Silk road ва Golden визаларини жорий этиш режалаштирилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 4 июль куни имзолаган “Чет эл фуқароларининг ...

Ўзбекистон янги ҳокимияти икки босим остида

Ўзбекистонда ўтган даврда ҳукм сурган авторитаризм шу қадар қаттиқ бўлганлиги сабаб, зеҳниятларни шу қадар кучли мажруҳлаган эканки, янги ҳокимият келганига икки йил ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400