Сабаб нимада?

Оммавий ахборат воситаларининг хабар беришича, 27 сентябрда бошланган  Ўзбекистон Республикаси Олий  мажлиси  Сенатининг ялпи мажлисида раис Нигматилла Йулдошев Сенат аъзолари фаолиятига баҳо бериб, “Биз халигача иш юритишнинг эски услубларидан воз кечмадик. …оқибатда одамлар бир масала юзасидан қайта -қайта мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда” деди.

Ушбу холатга бир мисол асносида жавоб излаб “Мулкдор”  муҳбири “Бирдамлик халк ҳаракати” фаоли, қорақалпоғистонлик Солижон Абдураҳмоновга мурожаат қилди.

 

-Солижон ака, Ўзбекистонда  янги давр шамоли эса бошлаганига , мана , икки йилдан ўтаяпти. Мен 2016 йил сентябрни назарда тутаяпман. Яъни, Шавкат Мирзиёев Республикага раҳбарлик қила бошлаганини. Нега биз қатор ислоҳатлар ўтказаётган бўлишимизга қарамасдан, халигача сенаторларимиз иш фаолиятида “эски услубдан воз кеча олмаяпти… оқибатда одамлар бир масала юзасидан қайта-қайта мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда” ?

– Авваламбор, сенаторларнинг аксар кўпчилиги эски сайлов тартибида аъзоликка кўрсатилган ва эски тартибда сайланган. Ушбу жараёнда ҳеч қандай том маънодаги ошкоралик бўлмаган. Қорақалпоғистоннинг қишлоқ ва овулларида юриб, сенаторларинг ким , деб сўранг, бирон-бир жавоб ололмайсиз. Тўғри, сенаторлар  жойларда фуқаролар билан учрашиб туришади. Лекин бу учрашувлар олдиндан эълон қилинмаганлиги билан бирга кенг майдонларда бўлмасдан, ёпиқ залларда ўтказилади ва уларга  фақат доимий қатнашувчи “фаоллар”гина киритилади. Муаммога бундай ёндашув ҳар хил даражадаги депутатларимизнинг ҳам аксар кўпчилигига хос.  Шу боисдан ҳам жойларда юзага келган муаммолар очиқ- ошкора муҳокама қилинмайди ва юртдошларимиз юқори идораларга такрорий ва такрорий мурожаат қилишга мажбур бўлишмоқда.  Минг афсуски, Нукус ва Тошкентдаги қатор идора маъсуллари ҳам юқорида айтганим “касаллик”дан холи эмас.

– Кўплаб халқаро ташкилотлар  2008 йил 7 июнда машинангиз юкхонасидан милиция ходимлари  наркотик топганини ва шу асос 10 йилга озодликдан маҳрум қилинганингизни  мустақил журналист  ва инсон ҳуқуқлари фаоли сифатидаги фаолиятингиз билан боғлаб, сизни  Ўзбекистондаги сиёсий маҳбус дея эътироф қилишди.

Сиз жазони ижро этиш муассасасидан  озодликка чиққанингизга  ҳам, мана бир йил бўлаяпти.

Олдинги интервьюларингизда наркотикларни  кимдир ташлаб қўйганлиги ва шу билан бирга терговда ҳам, судда ҳам ҳеч ким сиздан машинадан топилган наркотиклар тўғрисида бир оғиз ҳам сўрамаганини гапириб ўтгансиз. Шундай экан, ўзингизнинг реабилитация қилинишингизни сўраб тегишли ташкилотларга мурожаат қилаётган экансиз?

-Белгиланган  жазонинг 9 йили 4 ойини  Қаршидаги 61 муассасада ўтадим ва у ердан 2017 йил 4 октябрда муддатидан олдин шартли равишда озодликка чиқарилдим. Муассасада эканлигимда  кўрсатилган наркотикларга алоқам йўқлиги  тўғрисида Ўзбекистон президентига, Республика Олий судига турли муддатларда жами 24 (йигирма тўрт) марта ёзма мурожаат қилдим. Лекин биронта ҳам жавоб олмадим.

Озодликка чиққанимдан кейин ҳам  президент  Шавкат Мирзиёев аппарати қабулхонасида шахсан икки марта бўлиб, юқоридаги муаммо борасида мурожаат қилганман. Иккала холатда ҳам, таъкидлашим лозим-ки, ўзларини  Республика Олий суди  судьялари деб таништирган ходимлар қабул қилишди. Лекин у ердан ҳам ҳеч қандай жавоб олмадим. Бироз муддат ўтиб, Олий суд қабулхонасига мурожаат қилсам , каминанинг  биронта мурожаати ҳам юқори суд идораси компьютерида қайд қилинмаганини айтишди. Президент  аппаратининг 1000 ( минг) телефонига бу ҳақда хабар қилганимдан кейин, Олий суд раиси муовини имзоси билан аризам қаноатлантирилмай қолганлиги  борасида жавоб олдим. Яна 1000 (минг) телефонига чиқиб, мени ҳеч ким  2008 йили наркотиклар тўғрисида сўрамаганини, хатто жиноят ишимда ҳам бу ҳақда, яъни наркотикларни қаердан ва кимдан олдим, қаерга ва кимга ўтказмоқчи эдим, қанча пулга ва ҳоказо саволлар йўқлигини таъкидлаб, ушбу ҳолатга диққат қаратишини ва жиноят ишимни бевосита олиб ўрганишларини  сўрадим.

Орадан бироз муддат ўтиб олган жавобим олдингисидан факат бир жиҳати билан фарқ қилди: энди  Олий суд судьяси дастлабки ҳукм ўзгаришсиз қолдирилганини ёзяпти. Савол туғилади: наҳотки Ўзбекистонда қонун устуворлигида энг нуфузли ва энг юқори поғона идора ҳодими мурожаатга жавоб изма-излиги ҳизмат поғонаси бўйлаб боришини, яъни  Олий суд раиси муовини жавоби устидан шикоят қилаётган фуқарога шу идоранинг оддий  судьяси  жавоб бериши ноқонуний эканлигини билмаса?

Шундай бўлгач, умуман олганда,  шикоятлар оқими Ўзбекистонда хали-бери тўхтамайди.

Муаллиф:Жумри Жайҳун

 

 

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижон ииб шаҳрихондаги ҳодиса тафсилотларини маълум қилди

Андижон вилоят ИИБ Шаҳрихонда ўғирликда гумон қилинган аёлнинг оломон қўлидан қочиб, анҳорга тушиб кетгани юзасидан изоҳ берди. Андижон вилояти ИИБ Шаҳрихон туманидаги ...

Адвокат манжа: гулноранинг қаердалиги номаълум

  Гулнора Каримова (2010 йил Нью Йоркда тушган сурати) Гулнора Каримова манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Грегор Манжа Швейцария Бош прокуратурасидан Каримова ишини ...

Расул кушербаев:“арзон” деган номи бор

Ўтган йилнинг ёзида Сергелида қурилаётган уй-жойларнинг нархи кескин ошиб кетганлиги юзасидан дастлаб Тошкент шаҳар ҳокими ва “Ўзшаҳарқурилишинвест” ИК, кейинчалик Қурилиш ...