Deutsche Bank етарлича баҳо берилмаётган жаҳон валюталарини маълум қилди

Deutsche Bank етарлича баҳо берилмаётган жаҳон валюталари рўйхатини тузди. У валюта курсларининг динамикасини баҳолаш услуби бўйича ишлаб чиқилди (Behavioral Equilibrium Exchange Rate, BEER).

BEER услуби 1999 йилда британиялик иқтисодчилар Питер Кларк ва Рональд Макдоналд томонидан ишлаб чиқилган. У ҳақиқий валюта курси ва мамлакатнинг инфляция, ишлаб чиқариш каби макроиқтисодий кўрсаткичлари орасидаги фарқни кузатиб бориш имконини беради. Валютани валюталар саватчасига нисбатан баҳолаш учун валюта жуфтликлари ташқи савдодаги улуш бўйича «ўлчанади».

Deutsche Bank модели 31та валютани қамраб олди – ўнтаси ҳаддан ташқари яхши баҳолаб юборилгани ва 21таси етарли баҳоланмагани аниқланди. Антиетакчилар сафидан Туркия лираси, Колумбия песоси ва Россия рубли бор.

Ўта кучли валюталар топ-5лигидан Чехия кронаси, Жанубий Корея вони, Таиланд бати, АҚШ доллари ва Швейцария франки жой олди. Доллар тахминан 7 фоизга ортиқ баҳолаб юборилган, дейилади банк таҳлилида.

Манба:Кун.Уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркиялик генералнинг уйида ишлаган ўзбек оқсоч қиз ўзини отиб қўйгани айтилмоқда

Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси депутати, нафақадаги генерал Ширин Уналнинг уйида оқсоч бўлиб ишлаётган 23 яшар ўзбекистонлик Нодира Қодирова генералнинг тўппончаси ...

Ироқ курдистонининг раҳбари ўз ваколатларини узайтирмайди

Ироқнинг Курд автоном тумани раҳбари Маъсуд Борзоний ўзининг президентлик муддатини узайтирмайди. У минтақавий парламентга ўз ваколатларини парламент ва ҳукумат ўртасида ...

Тожикистонда хитойнинг яширин ҳарбий базаси жойлашган

Тожикистоннинг Хитой билан чегарадош Мурғоб туманида уч йилдан буён Хитойнинг яширинча ҳарбий базаси мавжуд. Бу ҳақда The Washington Post гезетаси ёзмоқда. Фото – Джерри ...