Ўзбекистонда бугундан бошлаб ер усти ва ер ости сув манбааларидан фойдаланиш бўйича янги ставкалар кучга кирди, деб хабар берган Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Янги ставкалар Президентнинг “Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган.
Автомобилларни ювиш шохобчалари учун 1 кубометр нархи 98,2 сўмдан 1000 сўмгача оширилади.
Бундан ташқари, автомобилларни ювиш шохобчалари солиқлар йиғиш тизимидан қатъи назар (солиқ йиғишнинг умумий ёки соддалаштирилган тартиби), ҳатто ягона солиқни тўлаган бўлса ҳам, ушбу солиққа тортилади.
Саноат корхоналари учун эса нарх 98,2 сўмдан 300 сўмгача кўтарилиши белгиланган.
2018 йил 1 октябридан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари қуйидагича белгиланди: