Гулнора Каримованинг қизи Лондонга учиб кетди

Гулнора Каримованинг қизи ва Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси Имон Каримова 28 сентябрь куни Тошкентдан Лондонга учиб кетди, дея ёзмоқда Кун.Уз нашри.

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Имон Каримова Тошкент-Лондон йўналиши бўйича парвоз қилган «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг HY201 рейсига ўтириш талони тасвирланган суратни Instagram’даги саҳифасида эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова ишининг баъзи жиҳатларини очиқлаган эди. Маълум бўлишича, у 2015 йилнинг августида қатор молиявий жиноятларда айбдор деб топилган ва 5 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилган.

«Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан Каримова ўзи айбланган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилди ва унга беш йилга озодликни чеклаш тарзидаги жазо белгиланган», – дейилганди Бош прокуратура хабарида.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“мухолифатчилар кимлар?” мақоласига жавоб

  Демократияга интилаётган ҳар қандай жамиятда мухолифатнинг бўлиши қонуниятдир! Бошқа ҳолатларда мухолифат яксон қилиниб, изсиз тугатилади. Мухолифат ўрнини ...

Бизнинг ўзбекистон дунёнинг энг камбағал 30-40 та мамлакатига кирадими?

Ўзбекистонлик танишларимдан “Бизда ЯИМ рақамлари реал шароитни акс эттирмайди чунки бизда хуфёна (яширин) иқтисодиёт жуда катта” деган гапларни тез-тез эшитиб тураман. ...

Будапешт россия гази учун пулни рублда тўлашга тайёрлигини билдирди

Венгрия Москванинг газ ҳақини рублда тўлаш талабига рози бўлди. Бош вазир Виктор Орбан Россия нефти ва газига қарши санкциялар ва Венгрия орқали Украинага Ғарб ...