Пулнинг яроқсизлигини қандай аниқласа бўлади?

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот“ канали муомалага яроқсиз бўладиган банкноталар ҳақида маълумот берди. Унга кўра, қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкнота муомалага яроқсиз ҳисобланади:

👉 бўлакларга ажратилган, шу жумладан ёпиштирилган бўлса;

 

👉 дастлабки ранги ўзгарган ёки ранги ўчган бўлса;

 

👉 ёнган ёки куйган ҳолатда бўлса;

 

👉 қонуний тўлов воситаси эканлигини кўрсатувчи асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиқ қисмига мой, бўёқ ёки сиёҳ тўкилган бўлса;

 

👉 банкнотада кимёвий реактивлар таъсири бўлса;

 

👉 муайян даражада қасддан шикастланган ҳолда тасвир (сурат, портрет) ўзгартирилганда, номинали ўзгартирилган, ҳимоя ипчалари олиб ташланган, катта ҳажмдаги ёзувлар бўлса;

 

👉 банкнотлар аниқ босма хатога эга бўлган (сув белгиси ёки ҳимоя ипчаларининг йўқлиги ёки нотўғри жойлашганлиги), тасвирлари тўлиқ босилмаган ёки суркалиб кетган бўлса;

 

👉 банкнота геометрик ўлчамининг 3 mm га тенг ёки ундан ортиққа ўзгарган бўлса;

 

👉 банкнота тасвирини (суратини, портретини, шаклини) аниқлаш имконини бермайдиган даражада сезиларли сийқаланган ва ифлосланган бўлса;

 

👉 ўзининг қаттиқлик даражасини сезиларли даражада йўқотиб, юмшоқ ҳолга келган банкнотлар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

70 ёшли шаҳбоз шариф покистоннинг янги бош вазири бўлди

Покистоннинг янги бош вазири Шаҳбоз Шариф бўлди. Унинг номзоди якшанба куни мухолифат партиялари томонидан илгари сурилган эди. Парламентдаги овоз беришда Шаҳбоз Шарифни 342 ...

Ўзбекистонда бу йил инфляция 8,8% бўлади (бмт)

Жорий йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми ўсиши 7 фоиз бўлиши кутилмоқда. Бу ҳакда БМТнинг “2015 йил учун дунёдаги иқтисодий вазият ва истиқболлар” номли ҳисоботида ...

“ўзбекистон евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилмагани маъқул” (эксперт)

Агар чегаралар очилса, Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан Қозоғистон билан рақобат қила олмайди. Сиёсатшунос Рустам Бурнашев ана шундай фикр билдирди. Эксперт Ўзбекистондаги ...