Гулнора Каримова Дубайдами?! Бош прокуратура расмий баёнот берди

Айрим ОАВда Гулнора Каримованинг Ўзбекистон қамоғидан озод этилиб¸ Бирлашган Араб Амирликларига етиб келгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Айтилишича, Гулнора Каримова хусусий самолëтда 2 октябрь маҳаллий вақт билан соат 14:00да Дубайга келиб қўнган ва шундан сўнг БААдаги энг қиммат меҳмонхоналардан бирида ўрнашган.

Kun.uz ушбу маълумотга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати вакили Сурайё Раҳмонова билан боғланди.

Матбуот хизмати вакилининг маълум қилишича, Гулнора Каримова қонунда назарда тутилган тарзда Ўзбекистонда жазо ўтамоқда.

«Сизга яна бир бор расман баёнот бераман: Гулнора Каримова қонунда назарда тутилган тарзда Ўзбекистонда жазо ўтамоқда», – деди Бош прокуратура матбуот хизмати вакили Сурайё Раҳмонова Kun.uz мухбирига.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова 28 сентябрь куни Тошкентдан Лондонга учиб кетгани хабар қилинганди.

Кейинчалик у Instagramʼдаги саҳифасида ҳеч қандай сиёсий масалаларда иштирок этишни хоҳламаслиги ҳақида билдирди.

«Биз ўз ҳаётимиз билан яшашни истаймиз, ҳеч қандай сиёсий масалаларда иштирок этишни ва шу йиллар давомида бошимиздан ўтган барча даҳшатли воқеаларни эслашни хоҳламаймиз”, – дея ёзган Имон Каримова.

2 октябрь куни Бош прокуратура Kun.uz’га Имон Каримова Ўзбекистонни ҳеч қандай тўсқинликсиз тарк этгани, Гулнора Каримова эса қонун билан белгиланган тартибда жазо ўташни давом этаётгани ҳақида хабар берди.

Ўтган йилнинг ёзида Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова ишининг баъзи жиҳатларини очиқлаган эди. Маълум бўлишича, у 2015 йилнинг августида қатор молиявий жиноятларда айбдор деб топилган ва 5 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилган.

«Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан Каримова ўзи айбланган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилди ва унга беш йилга озодликни чеклаш тарзидаги жазо белгиланган», – дейилганди Бош прокуратура хабарида.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандлик аёл кундошининг фарзандини ўғирлаб, сўйиб ташлаш билан таҳдид қилди

Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида номаълум аёл 48-умумтаълим мактаби ўқувчисини ўғирлаб, уйига олиб кетган. «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаевнинг хабар беришича, ҳодиса 7 ...

Петербургда ўзбекистонлик болани ўлдирган шахс 19 йилга қамалди

Санкт-Петербург суди ўзбекистонлик болани ўлдирган шахсни 19 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда РФ Тергов қўмитасининг ҳудудий бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига ...

Қашқадарёдаги туман ва шаҳарлардан йўқолган ўнлаб мол ва қўйлар яширилган жой топилди

9 февраль куни Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор «рейд» тадбирларида вилоятнинг бир нечта туман ва шаҳарларидан йўқолган қора моллар ва ...