Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи М.А.Раҳмоновнинг хабар қилишича Асака тумани худудида жойлашган Ахтачи темир йўл бекатида бахтсиз ҳодиса юз берган, деб ёзмоқда Даракчи нашри “Андижоннома” газетаси хабарига асосланиб.

Натижада “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Қўқон” локомотив депоси Андижон филиали машинист ёрдамчиси Б.Д. воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳодиса 2018 йилнинг 27 сентябрь куни кеч соат соат 01:00 лар чамасида ходимнинг Асака туманидаги Ахтачи темир йўл бекатида хизмат олиб бораётган вақтда, яъни тепловоз тепасидаги сувни кўриш мақсадида унинг тепасига чиққан вақтда эҳтиётсизлиги оқибатида юқори кучланишли электр токига тегиб кетиши ва ток уриши натижасида юз берган.
Мазкур холат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.