Бухорода боғча руҳшуноси пора билан қўлга олинди

Бухоро шаҳридаги 87-сонли мактабгача таълим муассасаси руҳшуноси пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ИИБ маълум қилди.

Мактабгача таълим муассасаси руҳшуноси Зилола Ортиқова Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Зевар Тойированинг фарзандини боғчага қабул қилиш учун ундан 250 минг сўм пора талаб қилган.

Ўз навбатида, ота-оналар ҳуқуқ идораларига мурожаат этган. Боғча ходимаси жорий йилнинг 25 сентябрь куни ашёвий далил – 250 минг сўмни олаётганда ушланган.

Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят прокуратураси томонидан Зилола Ортиқовага нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ozodmikrofon: “23 санитарка ишдан ҳайдалиб, қийналиб қолдик”

  май 10, 2017 Деҳқонобод тумани тез тиббий ёрдам касалхонасида ишлайдиган Гулмира Норқўзиеванинг Озодмикрофонга арз қилишича, бош шифокор у ва яна 22 нафар ...

Тижорат масканига айланган зиёратгоҳ

Бугунги кунда якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқаролар учун қатор имкониятлар яратилган. Бунга якка тадбиркорнинг ўзини ижтимоий суғурта қилдириш, иш ...

“шаҳрихонликлар орасида заҳарланиш навбатчи врач йўқлиги учун кенг тарқалди”

  Андижон вилояти Шаҳрихон туман шифохонаси Ўртоқлашинг Озодлик суҳбатлашган шаҳрихонлик икки врач Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида юз берган оммавий заҳарланишнинг ...