GM Uzbekistan Россияда тўрт ойдан бери машина сотмаяпти

GM Uzbekistan сентябрь ойида ҳам Россияда бирорта автомобиль сотмади. Августда ҳам, июлда ҳам, июнда ҳам Россияда бирорта Ravon сотилмаган эди. Умуман, Россияда янги ўзбек автомобиллари сўнгги бор 2018 йил май ойида сотилган (508 дона).

Фото:Ravon

Нега бундай бўляпти? Камида уч сабаб бор: биринчиси, GM Uzbekistan Россия бозори учун нархларни қайта кўриб чиқяпти (ҳа, тўрт ойдан бери); иккинчиси, компаниянинг бизнес-модели сезиларли ўзгартириляпти (ва шунга ўхшаш чиройли гаплар); учинчиси, ҳозир Россияда машина сотиш GM Uzbekistan’га фақат зарар келтиради («Ўзавтосаноат» раҳбари айтган  дангал сабаб шу).

 

GM Uzbekistan «нархларни қайта кўриб чиқиш» баҳонасида савдоларни нисбатан узоқ вақт тўхтатиб қўйиш тажрибасига эга. Масалан, Ўзбекистон бозори учун айрим машиналар нархини 7,7 фоизга оширишдан аввал 24 кун давомида машина сотмади. Ҳа, ақлбовар қилмайди, лекин шунақаси ҳам бўлиши мумкинлигини GM Uzbekistan исботлади ахир.

 

Россияда тўрт ойдан бери, Ўзбекистонда августнинг 24 куни давомида бирорта машина сотмагани билан, кейинги ҳафталар давомида компания Ўзбекистондаги харидорларини асосан хурсанд қиляпти. Ишлаб чиқариш ҳажмини ҳам оширяпти, «шапка»ларга қарши курашяпти, машиналарни ҳам икки ойлаб кутдирмасдан тарқатишга уриняпти.

 

Манба:Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон бош прокурорининг собиқ ўринбосари устидан жиноят иши очилди

Ўзбекистон Бош прокурорининг собиқ ўринбосари¸ 45 яшар адлия полковниги Улуғбек Суннатов устидан жиноят иши очилган. Суннатов жорий йилнинг 24 февралида ўзининг Тошкентдаги ...

Ўзбекистонда пахта ўрнига қалампир экилади

Ўзбекистон кам ҳосил берадиган пахта далаларига аччиқ қалампир экишни режалаштирмоқда. Бундай тажриба илк бўлиб, ерлари шўрлаган Қорақалпоғистон Республикасида амалга ...

Нодир тўрақуловнинг қудасига қарашли «метан-заправка» сотилди

Миллий хавфсизлик хизмати собиқ ходими Нодир Тўрақулов ва унинг жиноий шериклари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукми билан узоқ йилга жиноий жавобгарликка ...