Қизларни жинсий қулликка жўнатиш билан шуғулланган қизга жазо тайинланди

Тошкент шаҳар Миробод туманидаги Абдулла Авлоний маҳалласида ўтказилган очиқ суд мажлиси айни йўналишда жиноят содир этган фуқарони тўғри йўлга бошлаш мақсадида ташкил этилди. Унда қизларни жинсий қулликка жўнатиш билан шуғулланган 21 ёшли қизга жазо тайинланди.  Бу ҳақда Uznews.uz хабар қилмоқда.

Фото:Uznews.uz

К.И. ўзи таниш бўлган ёки эндигина танишган хотин-қизларнинг ишончига кириб олгач, катта пул беришни ваъда қилиб, уларни Қозоғистон Республикасига ишга юбориш билан шуғулланиб юрган. Унинг бу ишларида ижтимоий тармоқлар жуда қўл келган. Ўзи топган қизларни “Александра” исми билан реклама қилиш билан ҳам шуғулланган.

 

“Қинғир иш қирқ йилдан кейин ҳам билинар”, деганларидек, одамларнинг ишончини суиистеъмол қилиб “жонли” товарларнинг ортидан мўмай даромад топишни одат қилиб олган қизнинг қилмиши ошкор бўлди.

 

Хотин-қизларнинг баъзилари ҳатто ўз хоҳиши билан, мамлакат ташқарисида қандай иш қилишини билиб бунга рози бўлган. Ақли, эс-ҳуши жойида одам ўз танасини сотиш эвазига пул топишдан кўра, ҳалол меҳнат қилиб ризқ ейиш ва оила тебратиш ҳақида ўйлайди. Қарс икки қўлдан чиқади.

 

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан эндигина 21 ёшни қаршилаган К.И.нинг оилавий аҳволи, олдин судланмагани, ўз қилмишидан қаттиқ пушаймонлиги ҳисобга олиниб ҳукм чиқарилди. Фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбдор, деб топилиб, уч йил ишлаган даромадидан ҳар ойда давлат ҳисобига 20 фоиз тўлов тўлаши лозимлиги белгиланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Янгийўлда ҳайдовчиларнинг норозилик намойиши бўлди

22 октябрь куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ катта инспектори лейтенант У.Замонов томонидан ижтимоий тармоқлар орқали туман йўналишсиз такси ҳайдовчиларга нисбатан ...

Қозоқларчалик бўла олмадик!

Қарши шаҳридаги авто-мактабни С категория ҳайдовчиликка ўқув курсини тамомладим. Ўша ернинг ўзидаги ГАИ дан имтиҳон ўтақолай десам, МУМКИНМАСМИШ. Ҳар ким ўзи доимий яшаётган ...

Туркманистондаги беморларга пахтадан тўқилган кийимни кийиш мажбурияти юкланди

Туркманистоннинг шифохоналарида беморлардан миллий стилдаги кийимларни кийишни талаб қилинмоқда. Янги қоидалар касалхонага ётқизилган барча туркманистонликларга тегишлидир. ...