«Нуроний» жамғармаси раиси ўринбосари «Ўзбекэнерго» раҳбариятини тизимни ўғрилардан тозалашга чақирди

«Нуроний» жамғармаси Республика бошқаруви раиси ўринбосари Шароф Убайдуллаевнинг фикрича, энг аввало «Ўзбекэнерго» тизимини нопок ходимлардан тозалаш зарур. Ана ўшандагина соҳада яхши томонга ўзгаришлар юз бериши мумкин. Бу ҳақда Шароф Убайдуллаев 3 октябрь куни бўлиб ўтган Халқаро пресс клуб сессиясида маълум қилди, деб хабар беради «Дарё» нашри.

Фото: Sputnik

Сессия давомида сўзга чиққан Шароф Убайдуллаев «Ўзбекэнерго» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Рўзиқул Раимовга қарата: «Ўзбекэнерго»нинг ичидаги ўғриларни тугатдингизми, қачон тугатасиз? Масалан, Тошкентда 1300 та трансформаторни сотиб юборган сизнинг раҳбарларингиз. 1300 та, ҳар бир тумандан ўртача 120—130 та трансформатор. Буларнинг олди 50 минг, 1000—1600 деганлари 10—15 минг доллар туради. Қаёққа сотилди? Чунки бизда кейинги пайтда хусусий корхоналар пайдо бўлди, ғишт заводи, сут заводи, иссиқхоналар… Буларнинг барчасига трансформатор керак. Сиз эса ‘капейка’ни тўғрилайлик деб чақираяпсиз», — деди.

Шароф Убайдуллаев мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Шоҳруҳ Аминовга ҳам танқидий фикрларини билдирди:

«Биргина Тошкент шаҳрида 1300 та трансформатор сотиб юборилса, буни назорат қиладиган прокурорлар йўқми, сизнинг иштирокингиз йўқми? Сиз 500 сўм-1000 сўм тўлай олмаган фахрийлар, ногиронларнинг ортидан қувиб юрибсиз, бизда рўйхатлари ҳам бор. Сиз ногиронларга бошқачароқ қаранг. Тўлов имкониятлари жуда кулгили. Қаерга тўлашини билмайди, майли, электр ёмон, газ ёмон деймиз, илгари тўловларни уйга келиб оларди. Ҳозир сизнинг хў-ў идораларингизни қидириб бориши керак. Лекин пулга, тўловга келса, электр ўчиб қолаяпти, анави камчилик бўлаяпти, деса сизнинг пагонлиларингиз нима дейди, биласизми? ‘Бизнинг бунга алоқамиз йўқ, таъминот энергияда, биз фақат пул олишни биламиз’, — дейди. Буни битта қўлга бериш керак: ё сиз раҳбарлик қилинг, ёки таъминот билан бирга.

Газ, электр ичкарисидаги ўғрилар тугатилмас экан, халқдан олинаётган ‘капейка’ билан бу соҳани тўғрилай олмайсиз. Ичкарида тартиб ўрнатинг, халқ сиз билан ҳамкор бўлсин. Мана — фахрийлар доимо сизнинг қувватингиз бўлади. Президент қўяётган масалаларни фақатгина халқнинг елкасига османг, ўғриларни тугатинг, ўғриларга бош бўлманг! Ўртоқ прокурор, сизнинг Мажбурий ижро бюронгизда камчиликлар шунақанги кўп. Бир-бирини сўйиб қўйган раҳбарлар сизга қарайдими? Амал талашиб ётибди. Шунинг учун пулнинг орқасидан эмас, адолатнинг орқасидан қувинг», — деди «Нуроний» жамғармаси раиси ўринбосари.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистон раҳбари оқсоқоллар кенгаши орқали бепул ижтимоий имтиёзлардан воз кечиш ниятида

9 октябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Оқсоқоллар кенгашининг мажлисида электр, газ, сув ва туздан фойдаланганлик учун босқичма-босқич тўловлар ...

«бунёдкор» яна жар ёқасида. клуб автобуси олиб қўйилган, ҳисоб рақами ҳам «музлатилган»

Суперлига турнир жадвалида 4-ўринда бораётган Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби яна қийин ҳолатда қолди. Tribuna.uz’нинг маълум қилишича, клубнинг ҳисоб рақами «музлатилган», ...

29 октябрь куни Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши мумкин. Бу ҳақда Turon24 нашри хабар берди. Бу истеъфо ижтимоий тармоқларда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400