АҚШ тожик чегарачиларига 8 миллион долларлик техникани тақдим этди

АҚШ Афғонистон билан чегарани қўриқлашда Тожикистон чегара қўшинлари имкониятларини кучайтириш учун мамлакатга 8 миллион доллар қийматидаги қурилмани тақдим этди. Бу ҳақда «Дарё» нашри «РИА Новости»га асосланиб хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Тожикистонга қурилиш қурилмаси, оғир махсус техника, патруль қилиш, қўмондонлик, разведка, тез ёрдам кўрсатиш ва қўшинларни кўчириш учун мўлжалланган тактик транспорт воситалари етказилди.

«Афғонистондаги беқарор вазият, унинг Тожикистон билан чегарадош шимолий вилоятларида ‘Толибонънинг фаоллашуви терроризмнинг ёйилиши ва наркотик моддалар таҳдидига янгича ёндашувни талаб қилади», — деди қурилмаларни топшириш маросимида Тожикистон Давлат хавфсизлик қўмитаси раиси Саймўмин Ятимов.

Унинг сўзларига қараганда, айнан АҚШ Давлат департаменти ва Адлия вазирлиги ёрдамида Афғонистон билан чегарада замонавий алоқа тизими яратилган, инфратузилма объектлари барпо этилган, Алоқа марказини таъмирлаш ишлари якунланган, Хатлон вилоятининг Шаартуз туманида чегара пости қурилиши бошланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон u16 жамоаси туркия, сербия ва россия билан ўйнайди

Ўзбекистон U16 жамоаси шу йилнинг 14-22 сентябрь кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади, деб ёзади "Трибуна.уз" сайти. Бу мусобақага тайёргарлик ...

Ўзбекистон бу йилги сайловларга 230 миллиард сўм маблағ ажратди

2019 йилги сайловда ҳар битта депутатликка номзод учун 10 млн сўмдан ортиқроқ маблағ сарфланади. Бу ҳақда 15 октябрь куни Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов ...

Амир темур ва тўхтамиш

Унутилган замонлар сари XXI аср ўз тарихини ёза бошлади. Ўтган асрларда Амир Темур ҳақида Русия олимлари томонидан ёзилган кўпгина тарихий маълумотларнинг «ишончли»лик ...