Москва ғарбида қурилиш ҳавозаларининг қулаши натижасида саккиз ишчи, жумладан икки ўзбекистонлик жароҳатланди.
Москва ғарбида қурилиш ҳавозаларининг қулаши натижасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
5 октябрь куни соат 11:15да «Снегири» яшаш уйи қурилиш жараёнида 7 қаватли бино баландлигида ўрнатилган ҳавоза қулаб тушган.
Воқеа натижасида 8 нафар одам жабрланди. ФВВ, ИИВ, ТИВ билан олиб борилган тадбирлари натижасида жабрланганларнинг шахсига аниқлик киритилди, бирламчи маълумотга асосан 8 нафар жабрланганларнинг 2 нафари Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланди:
- Пўлатов Нурали Жуманазарович, 1979 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида истиқомат қилади;
- Буриев Малик, Умбарович, 1984 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида истиқомат қилади.
Жабрланганлар С.П. Боткина ҳамда М.Э. Жадкевич номли шифохоналарга жойлаштирилган.
ФВВ тезкор рақамлари (+998 71) 147−10−50.