Урганчда гўшт нарҳи тушгани айтилмоқда

Хоразм вилоят Урганч шаҳри ҳокимлиги ”Савдо харид” корхонаси билан ҳамкорликда Урганч деҳқон бозорида мол гўштини 30 минг сўмдан сотилишини йўлга қўйди. Бу ҳақда “Турон24” нашри вилоят “Савдо харид” корхонаси раҳбари Абдурасул Ёқубов маълумотига асосланиб хабар берди.

Абдурасул Ёқубовнинг айтишича, охирги вақтларда вилоятнинг барча шаҳар ва қишлоқларида гўшт нархининг сунъий оширилиши кузатилган. Гўшт нархини пасайтириш учун чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликлар ва аҳолидан моллар сотиб олиниб, пешма-пеш гўшт расталарига чиқарилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, гўшт нархи Урганч шаҳрида шу пайтгача 40-45 минг сўмдан сотилиб келинаётган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Молия вазири: нурсултон назарбоевнинг юриш-туришига бюджетдан маблағ ажратилади

Қозоғистон Молия вазири Ерулан Жамаубаев элбошинингнинг умумий фаолиятига, хатти-ҳаракатлари учун бюджетдан маблағ ажратилганини маълум қилди.. “Элбошининг юриш-туришига, ...

Mиллиардердан ёш ишбилармонларга 30 маслаҳат

"Амакингиз"нинг қўлида ишлаш жонингизга тегдими? Ўзингизнинг хусусий бизнесингиз ва молиявий мустаққилигингизни истайсиз, бироқ ҳеч ҳам фикрларингизни жамлаб ололмаяпсиз, ...

Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромадлари декларация қилинади

Муайян тоифадаги давлат хизматчиларининг мулки ва даромадларини декларация қилиш тизими босқичма-босқич жорий этилади. Бу ҳақда ЎзА маълум қилмоқда. Президентнинг 2019 йил 27 ...