Она ўз боласини бешинчи қаватдан ташлаб юборди

Таиланднинг Самутпракан провинциясида янги туғилган чақалоқни 5-қаватдан ташлаб юборишган. Бироқ унинг умрини банан барглари сақлаб қолди.

Бу ҳақда ҳорижий оммавий ахборот воситалари хабар қилмоқда.

Маълумотларга қараганда ушбу мудҳиш воқеа 1-октябрда содир бўлган. Кўп қаватли уйнинг яшовчилари қалин бананнинг орасидан чақалоқнинг инграшини эшитишган. У томондан янги туғилган ва хатто киндиги ҳам кесилмаган чақалоқ қизни топишган.

Яратганинг қудрати билан чақалоқнинг бирор аъзосига бирорта ҳам зиён теккан эмас, фақатгина бананзор ичидаги ҳашаротлар чақалоқни чақиб қўйишган. Ҳозирда чақалоқ шифохонага ётқизилган.

Полиция ҳодимлари чақалоқни онаси ўлдиришга ҳаракат қилган деган гумон билан деразаси бананзор томонга яқин уйдан излашмоқда. Ўша ерлик аҳолининг айтишича бешинчи қаватда ҳомиладор аёл истиқомат қилган. Ҳозирда чақалоқнинг онаси қидирилмоқда, бераҳм онага одам ўлдиришга ҳаракат қилганлиги сабаб жазога тортилиши мумкин.

 

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда подани ҳайдаб кетаётган шахс ҳайдовчига тенглаштириладиган бўлди

Қонунчиликка мувофиқ от аравани бошқараётган, ҳайвонларни миниб ҳаракатланаётган ёки уларни етаклаб бораётган, чорва моллари (пода)ни ҳайдаб бораётган шахслар ҳайдовчига ...

Фарғоналикларнинг мажлисбозликдан тинкаси қуримоқда

Ўзбекистон республикаси хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Зулайҳо Баҳриддиновна мана 10 кундирки Фарғона шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг иш фаолиятини текширмоқда. ...

Эҳтиёжмандлар четда қолиб, “пахтакор”лар ерли бўлди

Ўтган йиллар давомида Ўзбекистоннинг барча вилоятларида қишлоқ аҳолисини ер билан таъминлаш ишларида қатор кўзбўямачиликлар, юлғичликлар, сансоларликлар, ер масаласи бўйича ...