Ҳибсдаги ёш тадқиқотчи Акром Малик енгил тартибдаги муассасага ўтказилди

2016 йилнинг июл ойида ҳибсга олинган ёш тадқиқотчи Акром Маликов берилган қамоқ муддатининг учдан бир қисмини ўтаб бўлганлиги учун енгилроқ тартибдаги манзил-муассасага ўтказилган. Бу ҳақда Соф.Уз нашри унинг яқинлари маълумотига асосланиб ёзмоқда.

Акром Маликов жазонинг 26 ойга яқин қисмини умумий тартибли колонияда ўтади ва жорий йилнинг 10 сентябр куни Тошкент вилоятидаги янги манзилга ўтказилди. Мазкур муассасада шарт-шароитлар нисбатан енгиллиги, маҳкумлар билан учрашиш имконияти анча осонлиги хабар қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз: Маликовга қўйилган айблов “ўта оғир жиноятлар” сирасига мансуб ҳисоблади.

Акром Маликов 1990 йилда Тошкент вилоятининг Пскент туманида туғилган. У Ўзбекистон Фанлар академиясининг қўлёзмалар институти тадқиқотчиси сифатида фаолият юритган.  Унинг муҳаррирлиги остида бир қанча илмий ва бадиий китоблар чоп этилган.

Акром Маликов ҳибсга олингунча malikzoda.blogspot.com номли блогига турли мавзудаги мақола ва бадиҳаларини жойлаб борган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Саид-абдулазиз юсуповнинг суди ёпиқ тартибда бўлиб ўтмоқда

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизматига ...

“столба”ни ҳам олиб бориб қамайди – дхх терговчиларига чора кўриладими?

Юнусобод тумани собиқ ҳокими устидан ўтган маҳкамада ДХХ томонидан катта миқдорда пора олиш айби ўз исботини топмади. ДХХ ҳокимнинг турмуш ўртоғидан олган 400 минг долларни ...

Ўзбекистонда шифокорнинг бир бармоқ ишораси неча пул?

А.Ҳамидов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг (РШТЁИМ) Сурхондарё вилоят филиалида жарроҳ бўлиб ишларди. У манфаат кўриш мақсадида ўзининг хизмат вазифасига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400