Президент Шавкат Мирзиёев Францияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан Францияга жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ташриф давомида икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар, Франция парламенти раҳбарияти, етакчи компаниялари ва молия институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

 

Учрашув ва музокаралар якунида 10 дан ортиқ ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

 

Шунингдек, Президентимиз БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле билан учрашади. Унда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилади ҳамда 2018-2021 йилларга мўлжалланган қўшма Ҳаракатлар режаси қабул қилинади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қӯнғиротлар фақат қозоқ халқига  мансубми?

Ҳар бир халқнинг ӯтмишда уруғ-қабилачилик жараёнини босиб ӯтиб, халқ сифатида шакллангани яхши маълум. Масалан, ҳозирги Америка халқи турли халқларнинг қӯшилишидан қайта ...

Хитой ўзбекистондан 1 миллион долларлик сархил гилос сотиб олмоқчи

Ўзбекистоннинг Zangiota Tomorqa Xizmati Export компанияси(New Way Caravan Gardens бренди) Хитойга 2020 йилда қиймати 1 млн. долларлик сархил гилос етказиб бериш бўйича ...

Хитойда дафн маросимларини тақиқлаш ва тобутларни йўқ қилиш бошланди

  (more…)