Шавкат Мирзиёев Парижда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни давлат ташрифи билан Франция пойтахти Париж шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Turon24 нашри хабар берди.

Шавкат Мирзиёев ташриф давомида бир қатор учрашувлар ўтказади. 9 октябрь куни Франция президенти Эммануэл Макрон билан икки томонлама музокаралар олиб боради. Зарур келишувлар имзоланади.

Маълумот учун: Франция Ўзбекистон мустақиллигини 1992 йил 3 январь куни тан олган. Икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 1 март куни ўрнатилган. Тошкентда Франция элчихонаси фаолият юритади. 1995 йилдан Парижда ҳам Ўзбекистон элчихонаси иш бошлаган.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов Францияга икки марта ташриф буюрган: 1993 ва 1996 йилларда. 1993 йил октябрдаги ташрифда Ислом Каримов Франциянинг ўша пайтдаги президенти Франсуа Миттеран ва ҳукуматнинг бошқа аъзолари билан учрашган.

1994 йил апрель ойида Франсуа Миттеран Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган. Шунингдек, у Самарқанд ва Хива шаҳарларига ҳам борган. Ўша ташриф чоғида Тошкент – Париж авиайўналишини очиш бўйича келишув имзоланган.

1996 йил апрелда эса Ислом Каримов расмий ташриф билан яна ушбу давлатга борган ва президент Жак Ширак билан учрашган. Бундан ташқари, ЮНЕСКО ижро кенгаши сессиясида ва Парижда ўтган Ўзбекистон ҳафталигида иштирок этган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пулицер – бу мукофотга кимлар лойиқ?

Американинг адабиёт, журналистика, мусиқа ва театр соҳасидаги энг нуфузли мукофотларидан ҳисобланган Пулицер мукофоти ўз даврининг газета магнатларидан ҳисобланган Жозеф ...

Шерзод хаджизадаев ишдан олинди

Тошкент шаҳри ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шерзод Рафатович Хаджизадаев лавозимдан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ...

Суд котибаси нега ишдан ҳайдалди?

(Ёхуд мурдани суд қилиб ҳукм чиқарган судъя қаерда) Ҳаётда ҳаммма нарса ўткинчи, амал ва бойлик келиб кетувчи нарса , ИНСОНДАН фақат яхшилик ва яхши номгина қолади. Айнан шу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400