Кўмир омбори мудири коллежларга аталган бир неча минг тонна кўмирни “еб қўйди”

Олтин куз фаслининг ҳам деярли ярми ўтиб бўлди. Ҳаш-паш дегунча қишнинг ҳам қор-қировли кунлари бошланади. Кеча шивалаб ёққан ёмғирнинг ўзи инсонларга қишга тайёргарлик кўришни яна бир бор эслатиб қўйди. Бироқ, Жиззах вилояти кўмир омбори бошлиғи Ҳ.И.га қишнинг ҳеч қандай совуғи билинмайди, чунки у қоғозда кўмир етказиб бериш усулини ўйлаб топган устаси фаранглардан.

Фото:liter.kz

“Кўмир омбори мудири Дўстлик тумани саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежига тегишли 35 тонна кўмир брикети ва 16 тонна кўмирни, қиймати 17 миллион 493 минг сўмлик маҳсулотларни эгаси олиб кетди мазмунида сохта ҳужжатлар тайёрлаб сотиб юборилгани аниқланди. Мудир худди шу йўл билан Арнасой информатика ва хизмат кўрсатиш коллежига ажратилган қиймати 9 миллион сўм бўлган кўмир брикетини ҳам гум қилган”, – дейди Жиззах вилоят ИИБ Ахборот мультимедиа гуруҳи раҳбари Абулқосим Аҳмедов.

Ўқув муассасалари раҳбарлари Ҳ. И.дан ўзларига ажратилган қаттиқ ёқилғини талаб қилишганида мудир турли баҳоналар билан ишни пайсалга солиб юрган. Ва ниҳоят ҳуқуқ-тартибот идоралари аралашуви билан Ҳ.И.нинг қилмишлари фош қилинди ва мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Манба:Халқ сўзи

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Еримизни тортиб олиб тўйхона қурди

Бекобод туман ҳокимлиги зиммасига Бекобод тумани "Алишер Навоий" қишлоқ фуқаролар йиғинида 2000,0 кв/метр ер майдонида жойлашган умумий фойдаланиш майдони 128,62 кв/метрдан ...

Танлаш имконияти бўлмаган жойда машинали бўлиш осон эмас

Отам ҳалигача мукофотга машина олганман, деб мақтаниб юради. Биз бир этак жужуқлар ҳам майса тусидаги «Москвич»га ўтирганда ўзимизни еттинчи осмонда юргандай ҳис қилардик. ...

Жим турамизми ё мактабни қурамизми?

Бундан бир аср муқаддам жадидчи боболаримиз маърифатсиз миллатнинг эртаси ҳам қоронғи бўлишини айтиб, барчани мактаб қуришга, фарзандларини илмли қилишга даъват этганди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400